«SHARQ AYOLI» Халқаро аёллар жамоат фонди жамоаси профессор Сергей Савчук-Курбановни Юбилейи билан самимий табриклайди!
Сергей Александрович (13.02.1956) фалсафа ва тарих фанлари доктори, тан олинган шарқшунос, «Жаҳон» ахборот портали истеъдодли журналисти, Silkway.uz маданий-маърифий портали асосчиси ва раҳбари./ facebook.com/www.silkway.uz
и https://www.facebook.com/media/set/?set=a.10225799743405761&type=3
Silkway.uz портали 2009 йилда «SHARQ AYOLI» фонди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ННТларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг грант маблағлари асосида ташкил этилган бўлиб, Курбановнинг 18 йил давомидаги жамоатчилик асосидаги ижодий меҳнати туфайли лойиҳадан кейинги фаолиятини муваффақиятли амалга ошириб келмоқда.
Сергей Александровични кўп қиррали фаолияти, юксак профессионализми ва ишига садоқати мамлакатимиз маданий, маърифий ва маънавий маконини ривожлантиришга, халқаро гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга ҳамда маърифат қадриятларини тарғиб этишга хизмат қилмоқда.
Унинг фан, маданият ва жамоатчилик фикрини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси муносиб равишда республика ва халқаро мукофотлар билан тақдирланган. https://www.facebook.com/media/set/?set=a.10218339098614304&type=3
Курбановни ҳамкасблар, шогирдлар ва кенг жамоатчилик орасида чуқур ҳурматга сазовор.
Чин қалбдан мустаҳкам соғлиқ, узоқ ва сермаҳсул умр, битмас-туганмас ғайрат, илҳом ва янги илмий ҳамда ижодий ютуқлар тилаймиз.
Азиз Сергей Александрович, Ҳар бир кунингиз қувонч, эътироф ва амалга ошган лойиҳалардан мамнунлик олиб келсин. Доимо ёнингизда садоқатли дўстлар, миннатдор шогирдлар ва яқинларингиз қўллаб-қуввати бўлсин.
Энг эзгу тилаклар билан,
«SHARQ AYOLI» фонди


Отправить комментарий