Сейчас загружается

SHARQ AYOLI фонди БААдаги Халқаро TAQDEER танловида Эътирофга сазовор бўлди

SHARQ AYOLI Xалқаро аёллар жамоат фонди Дубай Ҳукумати (БАА) ҳомийлигида, Ҳазрат Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум ташаббуси билан ўтказиладиган нуфузли халқаро давлат танлови — Taqdeer Award 2025 да иштирок этди.

2026 йил 16 февраль куни SHARQ AYOLI фонди танловнинг уч босқичидан муваффақиятли ўтиб, 1000 дан ортиқ ташкилотлар орасидан шорт-листга кирди ва Дубай шаҳрида бўлиб ўтган ғолиблар ва лауреатлар тақдирлаш маросимига расман таклиф этилди.

Taqdeer Award Конкурси доирасида SHARQ AYOLI Фонди гендер тенглиги, таълим, бандлик ва аёллар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги 27 йиллик тажрибасини намойиш этган ягона аёллар нодавлат ташкилоти сифатида эътироф этилди.

Taqdeer Award — бу юқори ижтимоий стандартлар, инсон капитали ривожига ҳисса қўшиш, ходимлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларни қўллаб-қувватлаш ҳамда барқарор ривожланиш ва ижтимоий масъулиятнинг энг яхши амалиётлари учун бериладиган халқаро давлат мукофотидир.

Ушбу иштирок SHARQ AYOLI фонди учун янги имкониятларни очди:
халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, грантлар жалб этиш ва ижтимоий стартапларни ривожлантириш.

Фонд SHARQ AYOLI 25.12.2023 йилдаги ташкилий қўмита расмий таклиф хатига мувофиқ TAQDEER танловида иштирок этди.

Саодат Турсунбоева

https://www.facebook.com/www.silkway.uz/posts/pfbid0ccEBgs9cdRjEDRfkLwvctrTqhSMGRjKrHiXCAn2KHJrSXbw21xpagcRCp9ajEaZxl

Отправить комментарий