Сейчас загружается

“Ўзбекистон Ватанпарвари” лойиҳасининг навбатдаги ташаббуси

2026 йил 14 февраль куни “SHARQ AYOLI” Халқаро аёллар жамоат фондининг “Ўзбекистон Ватанпарвари” лойиҳаси ташаббуси билан Оҳангарон шаҳри Ёшлар ишлари агентлиги биносида Тошкент вилояти Адлия бошқармаси, Тошкент вилояти Спорт бошқармаси, Оҳангарон тумани Мудофаа ишлари бўлими, 42219-ҳарбий қисм ва фахрийлар ҳамкорлигида спорт мактабининг очиқ шахмат турнири ўтказилди.

Мусобақа халқаро шахмат қоидалари асосида швейцарча тизимда 5 турдан иборат тарзда ташкил этилди. Барча иштирокчилар учун тенг ва шаффоф шароитлар яратилди.
Беллашувлар давомида турли ёш тоифаларидаги иштирокчилар ўз маҳорати, мантиқий фикрлаши ва стратегик ёндашувини намоён этдилар.

Қизғин ва муросасиз кечган турнир якунларига кўра ғолиб ва совриндорлар Тошкент вилояти Спорт бошқармаси томонидан диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Мазкур турнир спортни оммалаштириш, шахматни кенг тарғиб қилиш, шунингдек аҳоли ўртасида ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Саид Хабиров — “Ўзбекистон ватанпарвари” лойиҳаси раҳбари.

https://www.facebook.com/www.silkway.uz/posts/pfbid02rjXN4hkQhbhem41yi3d1BQUXaptVZUSb8ZH2Bby5bPPz6bj8TGRcKBnokJRQKunkl

Отправить комментарий