Сейчас загружается

Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда ижтимоий шериклик

23 февраль 2026 йилда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Палата раиси маслаҳатчиси Алишер Шайхов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда «SHARQ AYOLI» халқаро жамоат фонди, Ўзбекистон Менежерлар ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида мамлакатимиз қишлоқ ҳудудларида аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳудудлардан келиб чиққан халқ ҳунармандчилиги буюмлари, сувенир маҳсулотлари ва муаллифлик ишлари учун ихтисослашган онлайн-платформа — uzsogda.com маркетплейси тақдимоти ҳам ўтказилди. Мазкур платформа усталар, ишлаб чиқарувчилар ва ижодий лойиҳаларни бирлаштириб, уларнинг маҳсулотларини ички ва халқаро бозорларга олиб чиқиш имкониятларини яратади.

Хуршида Мирсоатова

Отправить комментарий