«SHARQ AYOLI» Халқаро жамоат аёллар фонди -кўп тармоқли аёллар ташкилоти бўлиб, ўзининг инновацион ва хайрия фаолиятини «Ҳар бир оилага тинчлик, тотувлик ва фаровонлик!» шиори ҳамда «Фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун инновациялар» концепцияси асосида амалга оширади.
Фонд 1999 йил 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган. Ушбу йил Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Фармони билан «Аёллар йили» деб эълон қилинган эди.
Фонд Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари орасида юридик мақомга эга бўлган биринчи халқаро аёллар фонди сифатида тарихга кирди ва халқаро аёллар ташкилотлари доирасига қўшилди.
Фонд Низомига мувофиқ, унинг тузилмасида тўртта департамент фаолият юритади: ижтимоий масалалар бўйича, инновациялар бўйича, молиявий-инвестицион ва ҳуқуқий масалалар бўйича.
Фонд жамоасининг жамоавий интеллектуал салоҳияти туфайли фуқаролик жамияти вакиллари, инновацион компаниялар ҳамда илмий-тадқиқот институтлари томонидан илгари сурилган новаторлик таклифларининг тажрибали провайдери ҳисобланади. Ушбу таклифлар Фонд дастурига киритилиб, мустақил жамоатчилик ва илмий экспертизадан ўтказилади, мониторинг амалга оширилади, илғор механизмлар ишлаб чиқилади ҳамда пилот лойиҳалар синов тариқасида жорий этилади. Натижада тегишли вазирлик ва идораларга тавсиялар тақдим этилади ҳамда инвесторлар жалб қилинади.
Фонд учун инновацияларни жорий этиш — бу фаолият самарадорлигини ошириш, хизматлар кўламини кенгайтириш ва ҳамкорлар сонини кўпайтириш имкониятидир.
Фонд бизнес-акселераторлар билан ҳамкорликда компанияларни жадал ривожлантириш дастурларини амалга оширади. Ушбу дастурлар менторлик, таълим, молиявий ва экспертлик кўмагини қамраб олиб, янги ишлаб чиқариш қувватлари ва иш ўринлари яратишга хизмат қилади.
Фонд фаолияти ўз томонидан ишлаб чиқилган инновацион лойиҳалар асосида олиб борилади. Ушбу лойиҳалар давлат, жамоат ва тижорат тузилмалари, шунингдек халқаро ташкилотлар эътиборини жалб этмоқда.
Саодат Турсунбоева

Отправить комментарий