Мустақиллик йилларида ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилган изчил ислоҳотлар давлат ташкилотлари қатори нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ҳам ривожланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Энг аввало, ҳалқимизнинг асрлар давомида фаолият кўрсатган фуқаролик институти бўлмиш ўзини ўзи бошқариш тузилмаси замонавий талаблар асосида қайта тикланди. Унинг қабатида янги ижтимоий институтлар нодавлат нотижорат ташкилотлари вужудга келди. Ўзбекистон Республикаси Миллий ассоциацияси таъсисчиларидан бири “Шарқ аёли”— Халқаро аёллар жамоат фонди ҳам ана шундай жамоат тузилмаларидан ҳисобланиб, у хотин-қизлар мавқеини юксалтириш, илмий салоҳиятли ёшларга кўмаклашиш, ижодкор, зиёли хотин-қизларни илмий лойиҳа ва инновацион режаларини қўллаб қувватлашга ёрдам кўрсатиб келмоқда. Қолаверса, ўтган қисқа давр оралиғида бир қатор истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда жонбозлик кўрсатиб келаётгани ҳам диққатга сазавордир.
Таъкидлаш жоизки, “Шарқ аёли” жамоат фонди 1999 йилда Президентимиз ташаббуси билан “Аёллар йили” деб эълон қилиниши негизида ташкил этилган бўлиб, ўз сафига ирқидан, динидан қатъий назар юксак маънавиятли, маданий ва маънавий қадриятларни, анъана ва удумларни қадрловчи, обод турмуш сари интилувчи зиёли аёлларни бирлаштирди. Шу билан бирга, аёлларнинг амалий ташаббусларини қўллаб–қувватлаш ва уларнинг мавқеини халқаро даражага кўтаришга йўналтирилган давлат дастурларини амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Ҳозирги кунда мазкур жамғарма мамлакатимиздаги бир қатор давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳаморликда “Ҳар бир оилага тинчлик, тотувлик ва хотиржамлик” шиори ва “Ривожланган фуқаролик жамияти учун инновациялар!” концепцияси асосида бир қатор истиқболли лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Ҳар бир ишлаб чиқилаётган лойиҳалар юртбошимиз И.А.Каримов тасдиқлаган давлат дастури асосида режалаштирилиб, ватанимиз тараққиётидаги интелектуал салоҳиятин ошириш йўлидаги йўлида камтарона хиссасини қўшиб келмоқда. Ҳозирга қадар ушбу ташкилот томонидан аёллар фаоллигини ошириш, уларнинг фаолиятини янада такомиллаштиришга йўналтирилган ўттизга яқин инновацион лойиҳаларини амалга оширишда жонбозлик кўрсатиб келаяпти. Жумладан, Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази, Тошкент шахар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Аёллар орасидаги ўсма касалликлари” лойихаси, “Аёл саломатлиги”дастури асосида илмий-услубий қўлланма ишлаб чиқилди. Қўлланма “Шарқ аёли” жамғармаси раҳнамолигида ва ҳомийлигида ташкил этилган бўлиб,Соғлиқни сақлаш Вазирлиги қошидаги тиббий таълимни ошириш маркази ҳамкорлиги ҳамда профессор ва соҳанинг етук мутаҳассислари жалб этилган ҳолда 2010 йилда “Аёллар ўртасида ўсма кассаликлари визуал текширув” услуби асосида қўлланма ишлаб чиқилди ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий ва олий таълим бўлими томонидан тасдиқланди. Мазкур йилда қўлланма асосида 60 нафар врач-гинекологлар сертификатга эришиб 1000 нафар аёлни кўрикдан ўтказган бўлса, 2014 ноябрдан 2015 январ ойигача Тошкент шаҳридаги 180 нафар врач-гинекологлар малакаси оширилди ва текшурувлар сони бир неча бараварга ортиши мўлжалланган.
Шу билан бир қаторда Репродуктив саломатлик марказининг вилоятлардаги филиалларида мазкур тиббий услубий қўлланма асосидаги текшурув ишларини нафақат Тошкент шаҳрида , балки республика миқёсида тарғиб этиш ишлари режалиштирилмоқда. Жорий йилнинг апрел ойидан бошлаб август ойгача 26-та семинар орқали Тошкент вилояти Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ва Репродуктив саломатлик маркази билан ҳамкорликда 580 нафар мутахассислар мазкур услуб асосида малакаларини ошириш режалаштирилмоқда. Эътиборли тарафи шундаки, мазкур қўлланма асосида маҳаллий аёллар тез, арзон ва қулай тарзда мураккаб ускуналарсиз кўрикдан ўтказилиб, аёллар орасидаги ўсма касалликлари олдини олиш борасида чора-тадбирлар амалиётда қўлланилмоқда. Бу лойиҳанинг яна бир фаолият кўлами шундан иборат-ки, аёлларнинг репродуктив саломатлиги мавзусида Тошкент шаҳар Маҳалла жамоат фонди , Тошкент шаҳар аёллар қўмитаси билан ҳамкорликда маҳалла аёллари учун ахборот семинар – тренинглар ўтказилмокда.
Яна бир эътиборга молик лойиҳалардан бири,Тошкент врачлар малака ошириш институти қошидаги “Психиотрия ва Психология” кафедраси ва бир қатор олий ўқув юртлари, шунингдек, Психологлар Ассоциацияси мутахассислари таклифи асосида “Интегратив психология” мавзусида илмий-амалий лойиҳа ўз фаолиятини юргизиб келмоқда. Мазкур лойиҳа, интеграцион психологияни ривожлантириш бўйича секторлар ўртасидаги ижтимоий ҳамкорликни амалга оширишга кўмаклашиш, Ўзбекистонда психология бўйича миллий кадрларни тайёрлаш,замонавий ўзбек оиласининг барқарорлиги ва ишончлилигининг психологик заҳирасини мустаҳкамлаш учун олимларимиз томонидан ишлаб чиқилган инновацион таълим дастурларни ҳам амалий, ҳам назарий жиҳатдан ҳаётга тадбиқ этиш кўзда тутилганлиги билан аҳамиятлидир. Шунингдек, жамоат жамғарманинг “Иқтидорли болалар” лойиҳаси асосида маданият йўналиши бўйича истеъдодли болаларни қўллаб қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур лойиха нафақат Республика миқёсида балки ҳалқаро фестивалларда ҳам ўзининг маҳорати билан барчага намоён бўлмоқда. Бу эса ўзбек ёшларининг эришиётган ютуқларидан бир нишона десак янглишмаймиз. Мисол тариқасида, Россия Федерацияси томонидан ўтказилган “Золотой голос” ҳалқаро фестивалида мазкур лойиҳа иштирокчиси Сабина Мустаева вокал йўналиши бўйича иштирок этиб кўплаб давлатлар орасида юқори натижаларга эришди.
Маълумки, бугунги глобаллашув жараёнида ижтимоий ҳаётимизнинг ҳеч бир соҳасини замонавий ахборот технологияларисиз тасаввур этиш қийин. Ташкилотнинг ”Таълимда ахборот технологияларини такомиллаштириш” мавзуидаги анжуман эса айнан ушбу соҳани қамраб олгани билан аҳамиятлидир. Шуниси эътиборлики, ҲАЖФ “Шарқ аёли” мамлакатимиз фан-техника оламида кечаётган жараёнлар, илмий изланиш ва кашфиётлар, шунингдек маданий-маърифий соҳасидаги янгиликларни ёритиб борувчи ”Ўзбекистон буюк ипак йўлида” ахборот интернет портали – www.silkway.uz сайти нафақат фонд фаолияти, балки ижтимоий ҳамкорликдаги ташкилотлардаги янгиликларни ҳам мунтазам тарзда ёритиб келмоқда. Шу ўринда шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, мазкур портал 2010 йилда Олий мажлис Парламент комиссияси томонидан махсус грантга сазовор бўлган.
Бугунги кунимизни спортсиз, хусусан аёллар спортисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спорт мусобақаларини ташкил этиш ва рағбатлантириш борасида ҳам ушбу ташкилотнинг ўрни беқиёс. Маълумки, ушбу ташкилот бир неча йилдан буён аёллар спорти, хусусан, камондан ўқ отиш республика турнирига ҳомийлик қилиб келади.
-Бугунга қада уруш ва меҳнат фаҳрийлари, кам таъминланганоилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш татбиқ этилди,-дейди “Шарқ аёли” Ҳалқаро аёллар жамоат фонди бошқарув раиси Саодат Турсунбоева. Айни пайтда ушбу лойиҳалар ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Ҳозирда жисмоний имконияти чекланганаёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий-хайрия лойиҳалари устида иш олиб боряпмиз.
Шунингдек, “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан жорий этилган давлат дастури асосида ишлаб чиқилган лойиҳа асосида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияснинг Ўзбекистон, Маҳалла каналлари билан ҳамкорликда зиёли кекса ёш вакилларинининг ибратли ҳаёт йўлларини ёритишда 30 дан ортиқ телекўрсатувлар тайёрланди. Бу инсонларнинг Ватан учун, унинг тарраққиёти йўлидаги қилган ибратли ишларини ўсиб келаётган ёшларга намуна сифатида кўрсатишни мақсад қилиб олинган. Айни пайтда кўрсатув сифати ва кўлами кенгайиб келмоқда десак асло муболаға бўлмайди.
Шу билан бирга жорий йилда ташкилот томонидан кексаларга қаратилаётган эътибор ғамҳўрлик масалаларида олиб борилаётган ишлар ҳам тақсинга лойиқдир.
Замон билан ҳамнафас бўлган ушбу жамоа ташкилоти олима аёлларни қўллаб–қувватлаш, уларнинг инновацион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш борасидаги хайрли ишлари билан кўплаб халқаро ташкилотлар эътирофига ҳам сазавор бўлмоқда. Бу уларнинг бир қатор халқаро ташкилотлар томонидан берилган олтин медал ҳамда дипломларда ҳам ўз аксини топган.
Дунё шарқнинг аёлларига ҳавас кўзи билан боқмоқда. Сабаби шарқ аёллари иқтисодиёт, маданият ва фаннинг барча йўналишларида ўзларининг фаоллиги ва ташабусскорликлари билан ватан равнақи учун ўз хиссаларини қўшиб келмоқда. Зеро эрк ва истиқбол, келажак ва таррақий этиш фақатгина осойишта элга ярашади. Осойишта элнинг аёли эса доимо ардоқланади.
“Шарқ аёли” Ҳалқаро аёллар жамоат фонди матбуот бўлими раҳбари
Юлдуз МАЛЛАБОЕВА.
Отправить комментарий