2025 йил 10 феврал куни Халқаро аёллар жамғармаси SHARQ AYOLI офисида сунъий интеллектга асосланган «Онлайн психологик хизмат» Миллий рақамли платформасини жорий этиш бўйича СТАРТАП ишчи гуруҳининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Ўзбекистон Психологлар ассоциацияси раиси Ҳ.Т.Маҳмудова, шунингдек, «Илм нури» ННТ вакиллари иштирок этдилар.
СТАРТАП Ўзбекистон Республикасининг Психологик хизмат тўғрисидаги қонуни амалий татбиқи доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, 2024 йил февралдан бошлаб SHARQ AYOLI жамғармаси платформасида тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда жамоат ташкилотлари кўмагида амалга оширилмоқда.
СТАРТАП-нинг техник директори Андрей Резепин платформа имкониятларини, хусусан, ижтимоий-психологик тестлаш ва психологлар учун қўшимча таълим йўналишларида тақдим этди.
Саодат Турсунбоева
Отправить комментарий