Сейчас загружается

Илм-фан ва таълимда аёлларнинг ўрни

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида илм-фан ва таълим соҳасида аёлларнинг ўрнига бағишланган конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатнинг етакчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, Академия ўқитувчилари ва курсантлари иштирок этдилар.

Ўз чиқишида «Шарқ аёли» Фонд раиси Саодат Турсунбоева Фонд ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ўртасида имзоланган Меморандумлар доирасида амалга оширилган лойиҳалар натижалари ҳақида маълумот берди:

1. Фонднинг «МЕҲР» ижтимоий лойиҳаси ва ИИВ билан Меморандум доирасида 2018 йилдан бери Тошкент вилоятидаги 4 та колония маҳкумларига доимий равишда психологик ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, 21-аёллар колонияси ва 24-болалар колонияси ҳам қамраб олинган. 2024 йил давомида 3280 нафар шахсга психологик ёрдам курсатилди 183 та учрашув доирасида..

2. ИИВ билан 2022 йилда имзоланган Меморандум асосида амалга оширилаётган «Рақамли колония» лойиҳаси доирасида янги кўп функцияли IT-программа ишлаб чиқилди. У иккита онлайн дўконнинг бир вақтда ишлаши имконини беради (монополиянинг олдини олиш учун), шунингдек, юборилган посилкаларни рақамлаштириш, онлайн тўловлар, навбат тизими ва бошқа жараёнларни рақамлаштиришга хизмат қилади

Фонд томонидан Академиянинг психология кафедрасига «Онлайн психологик хизмат» миллий платформасини жорий этиш бўйича СТАРТАПда иштирок этиш таклиф қилинди. Бу платформа инсонларни руҳий ҳолатни сунъий интеллект орқали тестдан ўтказиш ва психологлар учун қўшимча таълим олиш имкониятларини таъминлайди.

Хуршида Мирсоатова

Отправить комментарий

Возможно, вы пропустили