Сейчас загружается

Бухорада навбатдаги аёллар Форуми

24 февраль куни SHARQ AYOLI фонди офисида «Хаёт формуласи 45+:саломатлик, донолик ва гўзаллик» аёллар форумининг ташкилотчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур форум 2025 йил 15 май куни Wyndham Bukhara меҳмонхонасида ўтказилади.

Ушбу тадбир 45 ёшдан ошган аёллар учун соғлиқ, ўз-ўзини ривожлантириш ва гўзаллик мавзуларига бағишланган.Форумда 250 нафарга яқин аёллар қатнашиши кутилмоқда.Улар орасида тиббиёт ходимлари, жамоат ташкилотлари ва ОАВ вакиллари, инфлюенсерлар, гўзаллик, соғлом овқатланиш, шахсий ривожланиш ва психология, туризм, бизнес ва ижод соҳалари мутахассислари бўлади.Шунингдек, хорижий давлатлардан ҳам делегациялар ва маърузачилар иштирок этади

Форумнинг мақсадлари:
✅ Тажриба алмашиш, билимлар улашиш учун платформа яратиш
✅ Аёлларни соғлом турмуш тарзи ва шахсий ривожланишга илҳомлантириш.

Форумнинг бош ҳамкори: Республика она ва болалар саломатлиги илмий-амалий маркази.

Форумнинг ҳаммуассислари:
«Овация ивент» ,»Tarika»аёллар маркази, SHARQ AYOLI фонди.

Саодат Турсунбоева

https://www.facebook.com/photo/?fbid=979107454198670&set=a.438812011561553

Отправить комментарий

Возможно, вы пропустили