Сейчас загружается

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон-Қозоғистон Аёллари Бизнес Форуми бўлиб ўтди

2025 йил 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон тадбиркор аёллари ва инвесторларини бирлаштирган халқаро Аёллар Бизнес Форуми бўлиб ўтди.

Форумнинг асосий мақсади — замонавий бизнесни йўлга қўйиш ва ривожлантириш, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан иборат бўлди.

Тадбирда SHARQ AYOLI Халқаро аёллар жамоат фонди фаол иштирок этиб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бизнес ташаббусларини ривожлантиришга қаратилган қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

Форумнинг асосий ташкилотчилари қуйидагилар ҳисобланади:
Тошкент шаҳар Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш маркази,
Олий Мажлис ҳузуридаги ННТларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси.

Форум доирасида мамлакатлар ўртасида бизнес соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган келишувлар муҳокама қилинди.

Саодат Турсунбоева

https://www.facebook.com/photo/?fbid=1123493696426711&set=a.438812011561553

Отправить комментарий

Возможно, вы пропустили