АСРДАН ЎЗГАН ЙИЛЛАР…

Международный Женский Общественный Фонд "Sharq Ayoli"

АСРДАН ЎЗГАН ЙИЛЛАР…

… Ёшларимизнинг ютуқларини кўриб, бугун бизнинг давримиз келди,Ўзбекистонни замони келди, дунё бизни тан оляпти, деган юксак ғурур-ифтихор туйғуси, катта ишонч билан яшашимиз табиийдир.
Ислом КАРИМОВ

Ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлидан бораётган мамлакатимизда Нодавлат Нотижорат Ташкилотларнинг эркин фаолият кўрсатишлари учун қулай муҳит ва кенг имкониятлар яратилган. Биз буни Президентимизнинг одилона сиёсати самараси деб биламиз хамда ижтимоий хамкорликка кенг йул очилгани деб биламиз. Узбекистондаги Нодавлат Нотижорат Ташкилотлар ўтган давр мобайнида қатор йўналишлар бўйича самарали лойиҳаларни амалга ошириб, халкимизнинг ижтимоий сиёсий ҳаётидаги мавқеини оширишга, уларнинг ижтимоий, илмий ва иқтисодий салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун кўмаклашишга муваффақ бўлди. Халкимиз етишган истиқлолни муҳитида ижодкорлик ва бунёдкорлик мужассам. Бундай яратувчанликни ижтимоий муҳити ҳар бир ватандошимизда фахр туйғусини уйғотмай қолмайди албатта. Мени ўзим ҳам тараққиётимизни алп одимларини ҳар куни ва йил бўйи ҳис қилиб тураман. Ҳаётимизнинг баъзи жабҳаларидаги беқиёс юксалишлар бизни тўлқинлантириш билан бирга, ўз бурчимизни адо этишга ғайрат бағишлайди. Узбекистондаги Нодавлат Нотижорат Ташкилоти хар бир ватандошимизга яратувчанликнинг ижтимоий муҳитини яратади ва уларни Ватан тараккиёти учун уз хиссасини кушишга ундайди.
Бизнинг “Sharq Ayoli” Халқаро Аёллар Жамоа Фонди шу йуналишда фаолият юритиб келмокда. 1999 йил Президентимиз Фармони билан “Аёллар Йили” деб эълон қилинган ва шу ташаббусни қўллаб қувватлаган ҳолда, “Sharq Ayoli” Халқаро Аёллар Жамоа Фонди ташкил этилди ва ўз фаолиятини “Хар бир оилага тинчлик, тотувлик ва фаровонлик !” шиори ва «Ривожланган фуқаролик жамияти учун инновациялар!» концепцияси асосида бошлади. Жамгармамиз Президентимиз қўллаб қувватлаган Нодавлат Нотижорат Ташкилотларнинг Миллий Ассоциациясининг 2005 йилдан таъсисчиларидан бири булди.
Бизнинг максадимиз давлатимизнинг юксалиши учун ички илмий-техник потенциалини ривожланишига, олимларимизнинг илмий салоҳиятларини дунёга танитишга, янги технологиялар борасида илмий тадқиқотлар ўтказишга, замонавий миллий-инновацион ғояларни амалга тадбиқ этилишига ва жахон микёсига олиб чикишга уз хиссамизни кушишдир. Шунингдек, Шарк аёлларининг маънавий хазинасини, маданияти, шаркона одоб-ахлокию, хаётдаги урни хамда тарихий кадриятларини таргиб килиш, эзгулик ва камолотга етакловчи гояларни ватандошларимизга, айникса фарзандаримиз онгига сингдира бориш ва бу олижаноблик хислатларини бутун жахонга танитишни жамгарма уз олдига максад килиб куйган. Жамгармамиз уз фаолиятини замонавий кластер система асосида режалаштирада ва хар бир лойиҳамиз ижтимои хамкорлик ассосида узига хос давлат, нодавлат, тижорат ва илмий изланиш институтлари билан ривожлантириб келмокда. Биз шу кунларда ўнлаб иннавацион, маданий маърифий лойиҳалар устида қизғин иш олиб бораяпмиз, жумладан: “Маданий ва маънавий меъросини ривожлантириш ва дунё микёсида таргиб килиш”, “Иқтидорли болалар” , “Ўзбекистон буюк ипак йўлида” , “Баркамол авлод-Ватан фахри”, “Соғлом турмуш тарзи”, ”Экосаломатлик”, ”Пархез ва саломатлик”, “Тикланаётган Орол”, “Оила мукаддас”, “Қирқ қиз”, “Хикмат ва ибрат”, “Биотехнология ва нанотехнология”га оид дастурлар, офтамалогия сохасида -“Ёркин нигох” , , “Замоновий технологиялар асосида чикиндиларни кайта ишлаш”, “Янги иш билан таъминлаш”, “Замонавий электрон укув дастурларини яратиш”, ”Узбекистон тамаддун бешиги”, “XXI аср укитувчиси”, “Эрам-булок суви” тоза ичимлик суви ишлаб чикариш ва бошқа шу каби лойиҳалари шулар сирасига киради.
Узимни ассосий сохам электрон саноат буйича инженер булганим учун ва харбий саноат комплексда куп йиллари ишлаганим туфайли ,узимни тажрибамни Узбекистонда инновацион йуналишдаги бизнесни ривожлантириш, замоновий информацион ахборот технологияларни Узбекистонга жалб килишни максад килиб куйганман. Масалан, янги информацион технологияларни ривожлантириш доирасида “Узбекистон XXI аср ракамли форматида”деб аталган лойихани асосчисиман. Лойихани максади – тезкор ахборот тахлил марказларни Узбекистонда ривожлантириш,он-лайн тарзда масофали укув жараёнини олиб бориш , электрон хужжат алмашиш ва бошка йуналишларини ривожлантириш. Бу лойихамизни Узбекистон Республика алока ва ахборотлаштириш кумитаси , Узбекистон Савдо Саноат Палатаси ва бошка ташкилотлар билан ижтимоий хамкорликда иш олиб боряпмиз. Лойихамизнинг ютукларидан бири — Майкрософт компанияси тамонидан жамгармамиз “ Ижтимоий Хамкор” номинация билан такдирланган, Полимедиа инновацион компаниясини тажрибаси ассосида “Узбекистонда тезкор информацион тахлил ахборот марказларини ривожлантириш” дастури ишлаб чикилди ва тажриба учун бир нечта халкаро семинар утказилди.
Бугунки кунда Замоновий бозор икки хил махсулотдан иборат –бу халк истимол килинадиган махсулотлар чикариш ва илмий гоялар асосида яратилган ноу-хау технологиялари. Бу йуналиш буйича ташкилотимиз Узбекистонда инновацион бизнесни ривожлантиришда олимлар, инновацион компаниялар,укув-таълим муассалар, илмий изланиш институтлар билан хамкорлик килиб, давлат дастури асосида уз тафсияларни беради. Албатта бу йуналиш айникса олимларимизга яна бир имконният, узларини илмий патентли изланишларини хаётга тадбик этишда катта ёрдам беради. Масалан, офтальмалогия сохасида профессор Ф.А.Бадриддинова рахбарликда махаллий хомашё ассосида яратилган янги турт хил куз дорисини ишлаб-чикариш йулга куйилмокда. Хозирги кунда жамгармамиз кошидаги “International Shark Network” нодавлат таълим муассасамиз Вазирлар махкамасининг Давлат Тест Марказини лицензияси асосида кадрлаш тайёрлаш ва малака ошириш йуналишида фаолият юритмокда.
Бугина эмас, айни замонда жамғармамиз қошида ташкил қилинган “Савоб” умумий қадриятларни ривожлантириш илмий изланиш маркази, “Соғлом оила илмий маркази”, “Sharq jilolari” маданий маркази ва бошкалар иш юритмокда.
Бизни яна устувор максадларимиздан бири ёш авлодни спортга жалб килиш. Юртбошимиз таъкидлаганидек: “Спорт баркамол авлодни тарбиялашнинг энг муҳим ва самарали омилидир”. Комил инсон тарбиясини давлат сиёсати даражасига кўтарилганини уйғониш даврига яъни ренесансга қиёслаш мумкин албатта. Баркамол авлод давлат дастурини таркиби саналган жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий тус олганини кўзда тутиб, айтадиган булсак, бугун мамлакат, осиё, европа ва жаҳон бўйича ўтказилган спорт мусобақаларида шухрат тожини кийган йигит-қизларимизни сон-саноғи йўқ. “Sharq Ayoli” ХАЖФ бошкаруви раиси булиш билан бирга “Узбекистон Камончилар Фидерацияси”нинг Вице-президенти булганим боис, бу йуналишдаги ёшларимизни ютукларининг сабабларини, юртбошимиз томонидан яратилган имкониятлар самараси деб биламан. Баркамол ва навқирон ёшларимизнинг кўксидаги олтин, кумуш ва бронза медалларни сарҳисобини қилмоққа, рости, мен ҳам ожизман.
Агар ёшлар мамлакат аҳолисиниг 64% ни ташкил қиладиган бўлса, вақти келиб, камол топган ёшлар оила қуриб, фарзанд кўрсалар ва болаларини ҳам ўзлари босиб ўтган йўлидан олиб ўтсалар, бу ҳол ўз навбатида, умумхалқ харакатини ифода этмайдими?
Жамғармамиз яна бир муҳим маданий-маърифий лойиҳа бўйича иш бошлади. Унга кўра, Халифа Усмонга мансуб бўлган муқаддас Қуръони Карим китобинингЎзбекистондаги тақдири ҳақида тарихий-хужжатли филм яратишга бел боғладик. Бунинг учун дастлаб 400 йил Самарқандда сақланиб, кўпгина сабаларга кўра, ўзга юртларнинг турли шаҳарларига бориб қолган, бу ноёб ёдгорликни яна Тошкент мусулмонларига қайтарилиш тарихини батафсил ва изчил ўрганиш талаб этилади. XIV аср юзини кўрган бу ноёб ёдгорлик Ўзбекистон пойтахти Тошкентда сақланаётганлиги бутун дунё мусулмонларини қизиқтириши табиийдир.
Бизнинг хамкорларимиз яъни Узбекистондаги хамма Нодавлат Нотижорат Ташкилотлар, шаҳдам қадам ташлаётган Ватанимизга жисми-жисмига пайвант бўлиб кетгани боис, бунёдкорлик ва даҳлдорлик каломларини маъносини ҳар доимгидан кўра теранроқ англаб туришибди. Агар таъбир жоиз бўлса Ватанимизни, нурли уфқлар томон пўлат излар оша, залворли карвонни шатакка олиб, шиддат билан келаётган локамативга ўхшатгим келади. Бизнинг кичик жамоа ҳам ана шу ҳайбатли карвонга эргашиб бораётганидан кўнглим тўқ. Бунинг боиси шундаки, ўтаётган карвонга томошабин бўлиб, қўл силтаб қолаётганимиз йўқ.
Шунга аминманки, “Обод турмуш йилида” ҳам, мамлакатимиз бўйлаб, тараққиётимизни янада равнақ топишини таъминлайдиган кўпдан-кўп ислоҳотлар муттасил амалга ошажак. Бундай бунёткорлик даврида яшаб, эл корига яраб, меҳнат қилаётганимизни ўзи ҳам бахтдир.

Саодат Турсунбоева
«Sharq Ayoli» Халқаро Аёллар Жамоа
Жамғармаси Раиси, УзФА Тарих Институти Фахрий профессори

Комментариев нет

Добавить комментарий