Темурийлар давлат музейида “Кушон тамаддуни давридаги Ўрта Осиё ҳалқлари маданияти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди…

Международный Женский Общественный Фонд "Sharq Ayoli"

Темурийлар давлат музейида “Кушон тамаддуни давридаги Ўрта Осиё ҳалқлари маданияти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди…

Мустақилликка эришганимиздан сўнг ҳалқимизнинг ўз юрти, тили, маданияти, қадриятлари, тарихини билишга, ўзлигини англашга қизиқиши ортиб бормоқда. Одамзод борки,авлод-аждоди кимлиги,насл насабини,ўзи туғилиб вояга етган ватанининг тарихини билишни истайди. Шу муносабат билан 2015 йил 28 апрел куни Темурийлар тарихи давлат музейи мажлислар залида «SHARQ AYOLI» Халқаро Аёллар Жамоат Фонди ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Тарих институти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Санъатшунослик илмий текшириш институти билан ҳамкорликда “Кушон тамаддуни давридаги Ўрта Осиё ҳалқлари маданияти” мавзусидаги илмий-амалий давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида Кушон давлатининг пайдо бўлиши узоқ вақт олимлар орасида катта илмий мунозараларга сабаб бўлиб келганлиги, мил.аввалги 1мил. III асрларда ҳукмронлик қилган Кушон подшолиги нафақат Ватанимиз тарихига балки, бутун Марказий Осиё тарихий ўлкалари халқлари иқтисодий ва маданий тараққиётида муҳим ўрин тутган давлатлардан бири саналаши, шунингдек, Шимолий Бақтрия Айритомдаги, Фаёзтепадаги, Қоратепадаги қатор буддавийлик ёдгорликлари ишончли шароитда топилганлиги ва буларнинг бари буддавийликнинг Ўрта Осиёга ёйилиши жараёнини Кушонлар даври маданиятининг муҳим ютуқларидан бири эканлигига борасида тушунчалар берилди.
Давра суҳбати асосида Ўзбекистон Фанлар Академияси Санъатшунослик илмий текшириш институти профессори Б.Турғунов «Кушон тамаддуни давридаги Шимолий Бақтрия Буддавийлик ёдгорликлари», Марказий Осиё Пулмонологлар Ассоциацияси Президенти, профессор Г.Воҳидова «Ўрта Осиёдаги буддизм оламига саёҳат» мавзусида маърузалари тақдим этилди ҳамда маъруза якунида илмий-оммабоп фильм тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Давра суҳбати якунида иштирокчилар чиқишлари, фикр мулоҳазалари тингланди ва давра суҳбати якунида музей бўйлаб саёҳат уюштирилди.
Ю.Маллабаева «SHARQ AYOLI» ХАЖФ матбуот бўлими раҳбари

Комментариев нет

Добавить комментарий