29.09.2017 год Участие Фонда c докладом на Республиканской научно-практической конференции на тему “Женщина, семья и общество: законодательные акты и приоритетные направления по их дальнейшему совершенствованию”.

Международный Женский Общественный Фонд "Sharq Ayoli"

29.09.2017 год Участие Фонда c докладом на Республиканской научно-практической конференции на тему “Женщина, семья и общество: законодательные акты и приоритетные направления по их дальнейшему совершенствованию”.

29.09.2017 год Демократической партии Узбекистана “Миллий тикланиш” совместно с Комитетом женщин Узбекистана проведена Республиканская научно-практическая конференция на тему “Женщина, семья и общество: законодательные акты и приоритетные направления по их дальнейшему совершенствованию”. по инициативе Демократической партии Узбекистана “Миллий тикланиш” совместно с Комитетом женщин Узбекистана проведена Республиканская научно-практическая конференция на тему “Женщина, семья и общество: законодательные акты и приоритетные направления по их дальнейшему совершенствованию”.

На конференции выступила Турсунбаева С.Г. с докладом.

«Жамият  ривожида ташаббускор аёллар тажрибаси»

«SHARQ  AYOLI » Халқаро Аёллар Жамоат Фондининг Раиси, УзФА  Тарих Институтнинг фахрий профессори  Турсунбоева Саодат Гафуровна.

«Шарқ Аели» Халқаро Аёллар Жамоа Фонди 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан «Аёллар йили» деб эълон қилиниши негизида ташкил этилган бўлиб, ўз сафига ирқидан, динидан шахсий дунёқарашидан қатъий назар юксак маънавиятли, маданий ва маънавий қадриятларни, анъана ва удумларни қадрловчи, обод турмуш сари интилувчи зиёли аёлларни бирлаштирди. Шу билан бирга, аёлларнинг амалий ташаббусларини қўллаб–қувватлаш ва уларнинг мавқеини халқаро даражага кўтаришга йўналтирилган давлат дастурларини амалга оширишда ўз камтарона хиссасини қўшиб келмоқда десак асло янглишмаймиз.

Фондимиз хотин-қизларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида катта тажрибага эга.

Фонд 18 йиллик фаолияти давомида кўплаб  ютуқларни қўлга киритди. Бугунги кунда  Фонд  20 дан ортиқ турли соҳалардаги инновацион лойиҳалари ижтимоий хамкорлик Конуни асосида давлат, жамоат ва бизнес-структур вакиллари билан иш обориляпти. Жумладан, АКТ, био-технологиялар, соғлиқни сақлаш, тарих, таълим, адабиет,  маънавият ва маърифат каби жабҳаларда  ўз ташаббускорликларини амалга ошириш тажрибасига эга.

Президентимиз  ташаббус кўрсатган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида, умумий ўрта таълим сифатини тубдан яхшилаш бўйича 4 та лойиҳамиз тугрисида   қисқача маълумот:

 «Қишлоқ умумтаълим мактаблари негизида тилларни чуқур ўрганиш хоналарини ташкил қилиш» таълим лойихамиз .

Лойиханинг  мақсади – ҳам шаҳарлардаги, ҳам қишлоқлардаги барча мамлакатларда таълимнинг бир хил юқори даражасини таъминлаш учун халқаро ўқитиш ва таълим сифати стандартларини жорий этиш.

Шу йилнинг  5 сентябрда мазкур лойиҳа доирасида Тошкент вилоят Зангиота туманнинг    32 ўрта мактабида бошланғич ва юқори синфлар учун иккита рус тили хоналари очилди. Хамкоримиз — «Русская Гуманитарная Миссия» Автоном нодавлат ташкилоти — Россия. Иккита синф капитал таъмирдан ўтказилди ва мебел билан жиҳозланди, кондиционерлар, телевизорлар, комьюторлар, видеопроекторлар, кўп функционал принтерлар ва интерактив доскалар ўрнатилди. Бешюз тадан адабий китоблар хадия сифатида берилди.

Лойиханинг дастлабки босқичида ушбу синфларда Тошкент вилоятининг бошқа мактабларидан рус тили ўқутувчилари учун малака ошириш,  хамда  тажриба алмашиш, АКТни қўллаб энг янги ўқитиш усулларини урганиш учун база ташкил килинди.

2017 йил 13, 18 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Халк талими вазирлиги, Ўзбекистондаги Россотрудничество ваколатхонаси ва «Шарқ Аели» Халкаро аеллар жамоа фонди кўмагида «Рус тилини талим бериш инновациялари» илмий-тадкикот конференцияси ва «Мактаб талим тизимида комплекс ёндошув. Россия талим тизимининг илгор тажрибасини такдим этиш» семинари бўлиб ўтди. Зангиота туманининг барча умумтаълим мактабларидан 60 нафар рус тили ўқитувчисига сертификатлар берилди.

«Баркамол Авлод – Ватан Фахри» тарғибот-таълим лойиҳаси, 2010 йилдан бери Тошкент шаҳридаги 64-сон умумтаълим мактаби қошида амал қиладиган Кичик Мактаб Академияси фаолиятига кўмаклаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг мақсади – мактаб ўқувчиларининг фундаментал ва гуманитар фанларни ўрганишга қизиқишини ошириш, илмий-тадқиқот ва инновация фаолияти тажрибасини орттириш, шунингдек болаларда креатив фикрлаш кўникмасини шакллантириш. Ижтимоий ҳамкоримиз – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Шаҳар халқ таълими бўлими.

Мазкур лойиҳа доирасида ташкилотимиз томонидан Жамоат Илмий Эксперт Кенгаш  ташкил қилинади ва Кичик Мактаб Академияси ўқувчиларининг илмий ишлари куриб чикилади, мавзулари йуналишида (физика, математика, астрономия, биология ва ҳ.к.) мунозаралар  утказилади. Кенгаш таркибига республика миқъёсидаги йирик олим ва мутахассислар  профессорлар, илмий ходимлар таклиф этилади.

  1. “Иқтидорли болалар” вокал ва хореаграфия йўналиши бўйича истеъдодли болаларни қўллаб қувватлаш лойихаси 2008 йилдан хозиргача фаолият оборади. Хар йили Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги ва Ўзбекисон давлат консерваторияси хамкорлигида марофон-конкурс ўтказилади (лойиха катнашчилари 9 йил ичида 4500 болалар). Мазкур лойиҳа нафақат лауреатлари ҳалқаро фестивалларда ҳам ўзининг маҳорати билан барчага намоён бўлмоқда.
  2. “21 Аср ўқитувчиси” маърифий лойиҳамиз Фондимиз 2012 йилдан буён амалга ошириб келинмоқда.

Лойиҳанинг мақсади: Ўқитувчиларни маънавий жиҳатдан ривожлантириш орқали Ўзбекистоннинг таълим тизимига янги инновацион педагогик технология ва усулларни тадбиқ этиш.        Лойиҳа даврасида бир қатор тадбирлар ўтказиб келинган, шу жумладан, Профилли меҳнат таълимига иқтисослаштирилган давлат умумтаълим  мактабида, Тошкент шаҳар 227, 64, 103-сонли умумтаълим мактабларида.

Президентимиз  ташаббус кўрсатган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида, АКТ сохасида лойиҳаларимиз тугрисида   қисқача маълумот: 

  1. “Ўзбекистон 21 аср рақамли форматда” АКТ соҳасида амалга оширилаётган лойиҳа 2010 йилдан бери Ахборот коммуникациялари вазирлиги кўмагида.

Лойиҳа мақсади: таълим, иқтисодиёт, давлат бошқаруви соҳасига АКТ жорий этиш. «Робототехникани ривожлантириш», «Мактаб-муҳандислик марказларини ташкил қилиш», «Масофали таълимни ривожлантириш», «АКТ хотин-қизлар тадбиркорлигида», «Мактаб ўқувчилари – қизларни АКТ секторида касбга йўналтиришга кўмаклашиш» ва бошқа синов лойиҳаларини амалга оширмокда. Жамғарма “2010 йилда Майкрософт корпорацияси ижтимоий ҳамкори” совринига эга булган.

Маълумот учун: Фондимиз АКТ соҳасида ўн саккиз йиллик тажрибага эга. 2001 йилда Жамғарма “Аёллар ташкилотининг Ўзбекистонда телекоммуникация хизматларини ривожлантиришидаги иштироки” лойиҳасини амалга оширди. 2004 йилда Жамғармамиз «TAS-IX» маълумотлар узатиш тармоқларининг ўзаро таъсирлашуви марказини ташкил қилиш ташаббуси билан чиқди, бу марказ ижтимоий таълим тармоқларидан бепул фойдаланишни таъминлади.

 

  1. Таълимда ахборот технологияларини такомиллаштириш йуналишида, фан-техника оламида кечаётган жараёнлар, илмий изланиш ва кашфиётлар, шунингдек маданий-маърифий соҳасидаги янгиликларни ёритиб борувчи ”Ўзбекистон буюк ипак йўлида” ахборот интернет портали (www.silkway.uz). Мазкур портал 2010 йилда Олий мажлис Парламент комиссияси томонидан махсус грант ассосида ташкил бўлган ва хозирги пайтгача ишлаб келмокда.

            Президентимиз ташаббус кўрсатган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида, согликни сақлаш сохасида лойиҳаларимиз тугрисида қисқача маълумот:

  1. Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази, Соғлиқни сақлаш Вазирлиги қошидаги тиббий таълимни ошириш маркази, Тошкент шахар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Аёллар орасидаги ўсма касалликлари”  лойихаси 2010 йилдан хозирги пайтгача мувафаққиятли амалга ошмокда. «Аёллар ўртасида ўсма кассаликлари визуал текширув» услуби асосида қўлланма ишлаб чиқилди ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий ва олий таълим бўлими томонидан тасдиқланди. Мазкур лойиҳа буйича қўлланма асосида 820 нафар мутахассисслар малакаларини ошириб сертификатга эришишди. Бу лойиҳанинг яна бир фаолият кўлами шундан иборат-ки,  аёлларнинг репродуктив саломатлиги мавзусида  Тошкент шаҳар Маҳалла жамоат фонди, Тошкент шаҳар аёллар қўмитаси билан ҳамкорликда маҳалла аёллари учун ахборот семинар – тренинглар ўтказилмокда.
  1. «Эко-Саломатлик» лойиҳаси 2010 йилдан ўз қаторига куп хамкорларни жалб қилган: Ўзбекистон экохаракати, Ўсимлик ва хайвонот генофондигинг Институти, Ботаника Боги, Тошкент саломатлик ва тиббиет статистикаси институти, Республика уруш ва мехнат файрийлари пансионати, ООО «Доно Шифо», Бубновский маркази, Ўзбекистон Халк Таъбобати академияси, Маъмун Академияси ва бошкалар.

Лойиҳа мақсади: аҳоли орасида соғлом ҳаёт тарзини ва тиббий маданиятни шакллантириш бўйича, инсон саломатлиги билан шуғулланувчи кенг жамоатчилик вакиллари бирлаштириш, республика аҳолисининг тиббиёт фани ва амалиётининг сўнгги ютуқлари билан таништириш.

  1. «Канд касаллигига чалинган болаларга ёрдам килиш» лойиҳаси ососий донори «Medilife farma» “Диабет Маркази” ва хамкорлар — Эндокринология институти, Тошкент шахри ва Тошкент вилояти Соғлиқни Сақлаш Бошкармаси кумагида амалга оширилмокда. Лойиҳа даврасида канд касаллигига дуч келган болалар учун хайрия акциялари ташкил қилинади.

«Шарқ Аели» Фонди «Аёлларга бепул психологик ёрдам кўрсатиш», «Мураккаб вазиятга тушган шахсларга ёрдам», «Аёл ва оила» бепул тренинглари, «Олима аёлларга ўз илмий ишларини нашр қилишда ёрдам», «Кизларни камончилик спортга жалб қилиш», «Алишер Навойини  китобларирини рус тилига таржима қилиш», «Геронтология» каби ҳайрия лойиҳалари устида ишлар олиб бормоқда.

2015 йилда “Муфтий Бобохоновлар тарихи” тарихий-маънавий-маърифий кўргазмаси Тошкент шахар Шайхонтохур тумани, Лабзак тор кўча, 9 уйда  ташкил этдилди ва қуйидаги мавзуларда стендлар ўрнатилди: ислом тарихини урганиш, Бобохоновлар уч авлодининг 1943-1989 йй хаети ва фаолияти.

Фонд инвестицияларни жалб қилган ҳолда янги ишлаб чиқаришларни ташкил қилишга кўмаклашади.

MT1

mt2

 

 

Комментариев нет

Добавить комментарий