Ўзбекистон қишлоқ аёллари учун янги имкониятлар
2025 йил 2 май куни Тошкент вилояти Қибрай туманида “Sharq ayoli” нодавлат нотижорат ташкилоти, Ўзбекистон Менеджерлар Ассоциацияси, TBC Банк ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида “Қишлоқ аёллари учун сунъий интеллект ва электрон тижорат” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Тадбирда 100 нафар фаол тадбиркор аёллар ҳамда ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган қатнашчилар иштирок этди.
Семинар доирасида аёллар рақамли платформалардан фойдаланиш, электрон тижорат орқали даромад топиш, онлайн дўконлар яратиш ва ижтимоий тармоқлар орқали савдо юритиш каби замонавий кўникмаларни ўргандилар.
Амалиётда иштирокчилар қуйидаги соҳалар бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлдилар:
Any.market.uz платформасида онлайн дўконлар яратиш;
Hovli.uz орқали маҳсулотларни жойлаштириш ва сотиш;
TBC Банк томонидан молиявий саводхонлик бўйича билимлар.
Семинар интерфаол форматда ташкил этилди. Қатнашчилар ўз смартфонлари орқали маркетинг платформалари билан ишлашни ва электрон тижоратда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишни амалиётда ўргандилар.
Тренингдан сўнг иштирокчилар учун махсус Telegram-канал ташкил этилди, у орқали улар мураббийлар билан мунтазам алоқада бўлиш имкониятига эга бўладилар.
Ушбу тадбир “Аёл ва рақамли иқтисодиёт” дастури доирасида амалга оширилди ва қишлоқ аёлларини иқтисодий жараёнларга фаол жалб қилиш, шу орқали гендер тенглигини таъминлашга қаратилган.
Семинар Тошкент вилоятидаги 800 нафар қишлоқ аёли учун мўлжалланган кенг қамровли ўқув семинарлар туркумининг муҳим қисми ҳисобланади.
Муаллиф: М. Мирсоатова
https://www.facebook.com/photo/?fbid=1028465925929489&set=a.438812011561553
Отправить комментарий