Нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари — бу оддий бошқарувчи эмас. Бу миссия етакчиси, ғоя атрофида одамларни бирлаштирадиган ва жамиятда реал ўзгаришлар яратадиган шахсдир.
Замонавий дунёда ННТларнинг роли фақат ижтимоий ёрдам билан чекланмайди -улар фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим институтига айланиб, мамлакатнинг халқаро имижини шакллантиради. Шунинг учун касбий кўникмалар ва шахсий фазилатларни уйғунлаштириш жуда муҳим.
Қуйида ННТ раҳбари қандай бўлиши кераклиги келтирилган:
1. Миссионер ва қадриятлар етакчиси
У ташкилот миссиясини аниқ тушунади ва унга чин дилдан ишонади.
Ходимлар, волонтёрлар ва ҳамкорларни жамият фаровонлиги учун илҳомлантира олади.
Айнан шундай етакчилар орқали жамиятда масъулият ва иштирок маданияти шаклланади.
2. Стратег ва тизимли фикрловчи
Узоқ муддатли истиқболни кўра олади, ўзгаришларга мослаша олади ва чекланган ресурсларда самарали ҳаракат қилади.
Кучли стратегия -бу жамиятнинг барқарор ривожланишидир.
3. Жамоа етакчиси
Ишонч ва қўллаб-қувватлаш муҳитини яратади.
Мажбурлашсиз рағбатлантиради, инсонларни ривожлантиради, жамоа салоҳиятини очади.
Кучли жамоалар — кучли фуқаролик сектори асосидир.
4. Саводли бошқарувчи
Лойиҳа бошқаруви, молия, грантлар ва ҳуқуқий масалаларни яхши билади.
Шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлайди -бу жамият ва ҳамкорлар ишончининг асосидир.
5. Коммуникатор ва ҳамкор
Давлат, бизнес ва халқаро ташкилотлар билан самарали алоқалар ўрнатади.
Фақат ташкилотни эмас, балки мамлакат қадриятларини ҳам ташқи майдонда намоён этади.
6. Мослашувчан ва инновацион
Рақамли технологиялардан фойдаланади, янги ёндашувларни жорий этади, ўзгаришлардан қўрқмайди.
Замонавий ННТлар — ижтимоий инновациялар ҳаракатлантирувчисидир.
7. Ҳис-туйғуга бой ва ҳалол
Инсонлар ва уларнинг муаммолари билан ишлайди, шунинг учун самимият, ахлоқ ва меҳр муҳим.
Жамият ишончи раҳбар шахсидан бошланади.
8. Натижага йўналтирилган
Фақат жараённи эмас, балки таъсирни ҳам баҳолайди.
Ҳақиқий ўзгаришларни кўрсатади ва инсонлар ҳаёт сифатини яхшилайди.
Кучли ва профессионал ННТлар — бу етук фуқаролик жамиятининг асосидир.
Улар иштирок маданиятини шакллантиради, ижтимоий масъулиятни оширади ва давлат билан фуқаролар ўртасида кўприк бўлиб хизмат қилади.
ННТ раҳбари самарали ва ҳалол фаолият юритса, у жамиятдаги ишонч даражасига, ижтимоий барқарорликка, мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигига ва давлатнинг халқаро имижига бевосита таъсир қилади.
Ҳар бир муваффақиятли лойиҳа, ҳар бир шаффоф ташаббус, ҳар бир ҳал этилган ижтимоий муаммо — бу мамлакатнинг дунё миқёсида ижобий имижини шакллантиришга қўшилган ҳиссадир.
С.Турсунбоева



Отправить комментарий