2010 йилдан бери «Шарқ аёли» Халқаро аёллар фонди саратон касаллигини бепул скрининг
ва эрта ташхислашни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширмоқда.
«Бачадон бўйни саратони скринингининг клиник ва визуал усулини жорий этиш»
лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан
тасдиқланган ўқув қўлланма ишлаб чиқилди. Саратонни клиник ва визуал скрининг бўйича методикасига Тошкент шахар, Тошкент, Самарқанд, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида жами 1197 тиббиёт ходими, шу жумладан гинекологлар, умумий амалиёт
шифокорлари ва доялар икки кунлик курсларда ўқитилди.
Лойиҳа доирасида гинекология кафедраси профессори М.X.Каттаходжаева ва доктор
С.Жалилова фертил ёшдаги 1375 аёлни шахсан текширдилар, улар орасида 3 та кўкрак бези саратони аниқланди.
2025 йил апрел ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида Зангиота туманининг кўп
тармоқли поликлиникаси ва «Миллий тиббиёт маркази» ихтисослаштирилган Давлат
клиникасининг функционал диагностика бўлими негизида электроимпеданс маммографи
ёрдамида кўкрак бези саратонини бепул скрининг қилиш ташкил этилди.
2026 йилда ушбу йўналиш янги қиррага эга бўлди: интегратив скрининг — кўкрак
патологияларини эрта ташхислаш кардиологик текширув билан биргаликда, уш бу тадбирлар
Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги кўп тармоқли поликлиника базасида ўтказилди.
Ижтимоий-тиббий лойиҳаларимиз географияси кенгаймоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 402 -сонли 11/22/2024 йилдаги «Аёллар
ўртасида саратон касаллигини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида» ги Фармони ижроси доирасида: «Шарқ аёли » фонди Қашқадарё вилояти гинекологлари учун
онкологик касалликларни эрта ташхислаш: Касбий компетенцияларни такомиллаштириш ва
диагностика усулларини амалий қўллаш мавзусида бир қатор бепул ахборот маърузаларини
ўтказишга тайёр.
Маърузачи: Жалилова Сурае Абдужалиловна — Тошкент Давлат тиббиёт университети
акушерлик ва гинекология кафедраси клиник ординатори.
Тиббиёт мутахассислари томонидан амалиётда фойдаланиш учун мўлжалланган
«Онкологик касалликларни эрта ташхислаш алгоритми» ахборот-услубий тарқатма ишлаб чикди .
Сураё Жалилова

Отправить комментарий