Сейчас загружается

Сунъий интеллект ва E-commerce – қишлоқ аёллари учун янги имкониятлар мавзусида ” семинар-тренинг Тошкент вилоятининг Паркент туманида


2025 йил 12 апрель куни Тошкент вилояти Паркент туманида “SHARQ AYOLI” Халқаро аёллар жамоат фонди , Ўзбекистон Менежерлар ассоциацияси , TBC BANK хамда Узбекистон Республикаси Оила ва хотин кизлар кўмитаси ҳамкорлигида “Аёл ва рақамли иқтисодиёт” дастури доирасида 110 нафар хотин-қизлар учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Тренингдан кўзланган асосий мақсадлар:
Қишлоқ жойлардаги аёлларга онлайн-бизнес юритиш кўникмаларини ўргатиш;
Аёлларни ўз бизнесини бошлашда қўллаб-қувватлаш;
Ижтимоий-иқтисодий имкониятларини кенгайтиришдан иборат.

Иштирокчилар нимага эга бўлдилар:
Электрон тижорат асослари билан танишдилар;
Онлайн дўкон яратиш ва тарғиб қилишни ўргандилар;
Ижтимоий тармоқларда савдо қилиш, мижозлар билан ишлаш кўникмаларига эга бўлдилар;
Сунъий интеллект ёрдамида маркетинг жараёнларини автоматлаштириш усулларини ўргандилар.

Амалий имкониятлар:
CFO.UZ платформасида бухгалтерия ҳисоби;
Any.market.uz савдо майдончасида онлайн дўкон яратиш;
Hovli.uz орқали маҳсулотларни жойлаш ва сотиш;
Молиявий саводхонлик бўйича билимлар.

Бизнинг семинаримизда аёллар уз смартфонлари оркали сунъий интеллект ёрдамида онлайн-дўконлар ва маркетплейслар билан ишлаш ва уз махсулотларини маркетинг жараёнларини автоматлаштириш усулларини урганишди.

Семинар иштирокчиларни учун алоҳида телеграмм канал очилди. Ушбу канал ичида хар бир тренерлар учун доимий равишда мулоқотда булиш учун гурухлар очилди.

М. Мирсоатова

https://www.facebook.com/photo/?fbid=1016219843820764&set=a.438812011561553

Previous post

«Сунъий интеллект ва E-commerce – қишлоқ аёллари учун янги имкониятлар мавзусида ” семинар-тренинглар Тошкент вилоятида старт олди

Next post

Искусственный интеллект и E-commerce – новые возможности для сельских женщин: семинар-тренинг в Паркентском районе Ташкентской области

Отправить комментарий

Возможно, вы пропустили