«Ўзбекистон Ватансевари» лойиҳаси SHARQ AYOLI Халқаро аёллар жамоат фонди томонидан Ўзбекистон Республикасида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида амалга оширилмоқда.
Лойиҳа шахснинг ҳар томонлама ривожланиши ҳамда ёш авлодни инсонпарварлик ва масъулият руҳида — ўз Ватанига садоқатли, ҳақиқий ватансеварлар қилиб тарбиялаш учун зарур шарт-шароитларни яратишга қаратилгандир.
“Ўзбекистон Ватанпарвари” лойиҳаси турли жамоат, давлат ва ҳарбий таълим муассасалари иштирокидаги таълимий, маданий ва тарбиявий дастурларни интеграция қилиш модели сифатида тақдим этилмоқда.
Лойиҳа хамкорлигида бир қатор вазирлик ва идоралар билан 20 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди, шунингдек бир неча хайрия акциялари ҳам ташкил этилди.
Бизнинг кўмагимиз билан Ахангаран шаҳридаги Болалар ҳарбий мактаби курсантлари нафақат республика, балки хорижий спорт мусобақаларида ҳам фаол иштирок этишди.
Лойиҳа раҳбари — Саид Хабиров.
https://www.facebook.com/photo/?fbid=1095445202564894&set=a.438812011561553
Отправить комментарий