“SHARQ AYOLI” Халқаро аёллар жамоат фонди жамоаси «Муфтий Бобохоновлар» фонди раиси Жамолиддин Бобохоновга онаси -Ўзбекистонда танилган аёл, марҳума Шоирахон Тўраевна вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Ҳурматли олима Шоирахон Тўраевна, Дипломат ва Муфтий Шамсиддин Бобохоновнинг турмуш ўртоғи сифатида, Ўзбекистон ҳамда қатор араб давлатлари ўртасида маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимизни тарғиб этиш йўлида муносиб ҳисса қўшган эдилар.
«Ўзбекистоннинг истеъдодли аёллари» давлат дастури доирасида ўз Ватанининг ҳақиқий фарзанди — Шоирахон Тўраевнанинг ҳаёт йўли ҳақида «Жаннатий аёл» номли ҳужжатли фильм хам яратилган.
У зотнинг эзгу хотиралари юракларимизда абадий сақланади.
Аллоҳ таоло марҳумани раҳматига олсин, жаннатида макон берсин.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи роҷиъун.
“SHARQ AYOLI” ХАЖ Фондининг раиси С.Г.Турсунбоева
https://www.facebook.com/photo/?fbid=1127208502721897&set=a.438812011561553
Отправить комментарий