2025 йил 12 сентябрь куни Сенатнинг суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “Инсон ҳуқуқларини таъминлашда давлат бошқаруви органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Халқаро аёллар жамғармаси SHARQ AYOLI раиси ўз чиқишида таъкидлашича, жамғарма низомига мувофиқ, унинг тузилмасида Ҳуқуқий масалалар бўйича департамент фаолият олиб бормоқда. Шу билан бирга, Инновациялар департаменти, Молиявий-инвестиция фаолияти департаменти ва Ижтимоий масалалар департаменти ҳам самарали иш олиб бормоқда.
Жамғарма давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларни амалга ошириш борасида 25 йиллик тажрибага эга. Масалан, 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш департаменти билан имзоланган Ҳамкорлик меморандуми доирасида маҳкумларга психологик ёрдам кўрсатишга қаратилган “Меҳр” лойиҳаси амалга оширилди.
Шунингдек, жамғарма вилоятларда фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва маҳаллий маҳалла қўмиталари вакиллари учун ҳуқуқий соҳага оид семинарлар ўтказиш мақсадида сайёр тадбирлар ташкил қилмоқда.
М.Мирсоатова
https://www.facebook.com/photo/?fbid=1129298515846229&set=a.438812011561553
Отправить комментарий