Сейчас загружается

Франчайзинг -Ўзбекистон аёллари учун янги имкониятлар

2026 йил 18-19 апрель кунлари Тошкент шаҳрида муҳим воқеа — Central Asian Franchising & Business Expo’нинг 10-кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазма Ўзбекистон Франчайзинг ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида ташкил этилди ва ғоялар ҳақиқий бизнес лойиҳаларга айланадиган муҳим майдонга айланди.

“Sharg ayoli” халқаро аёллар жамоат фонди ушбу йирик тадбирда ҳамкор сифатида иштирок этиб, ўзининг асосий миссиясини — аёллар салоҳиятини очиш ва уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни яна бир бор намоён қилди.

Бугунги кунда франчайзинг Ўзбекистон аёллари учун мутлақо янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Бу шунчаки бизнес юритиш шакли эмас — бу тайёр муваффақият модели, қўллаб-қувватлаш, таълим ва хавфларни камайтириш имкониятидир. Айнан шу омиллар аёлларга ўз бизнесини ишонч билан бошлаш, ривожлантириш ва кенгайтириш имконини беради, яшаш ҳудуди ёки бошланғич имкониятларидан қатъи назар.

Бизнес томонидан катта қизиқишга қарамай, соҳа бир қатор тизимли муаммоларга дуч келмоқда. Бугунги кунда бозорнинг 80 фоиздан ортиғини хорижий иштирокчилар эгаллаб турибди. Асосий тўсиқлар — мақсадли молиялаштириш имкониятларининг чекланганлиги ва миллий франчайзинг моделлари етишмаслигидир.

Ташкилотчилар таъкидлаганидек, бу муаммоларни ҳал этиш учун комплекс экотизим яратиш зарур: Ўзбекистон Франчайзинг ассоциацияси регулятор ва компетенциялар маркази сифатида стандартлар, таҳлил ва акселерация дастурларини жорий этмоқда; миллий брендларни кенгайтириш эса 5 миллиард АҚШ долларигача валюта тушуми салоҳиятига эга бўлган 300 та экспортга йўналтирилган франшизаларни шакллантириш орқали амалга оширилади.

Кўргазма доирасида қуйидаги муҳим натижаларга эришилди: • янги авлод миллий франшизалари етакчи жаҳон брендлари билан бир қаторда тақдим этилди; • бизнес ва давлат ўртасидаги тўсиқларни бартараф этиш учун очиқ мулоқот майдони яратилди; • янги лойиҳаларни бошлаш ва реал секторга инвестицияларни жалб қилиш учун кучли туртки берилди.
Бироқ энг муҳим жиҳат -бу бизнесда ўз йўлини бошлаётган аёллардир. Улар иш ўринлари яратиб, миллий брендларни халқаро бозорга олиб чиқмоқда.

Шунингдек, таъкидлаш жоизки, “Sharg ayoli” фонди Ўзбекистон Франчайзинг ассоциацияси ва Ўзбекистон Менежерлар ассоциацияси билан ҳамкорликда, Ўзбекистон Хотин-қизлар ва оила қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ҳамда “Халқ банки” кўмагида “360 имкониятлар аёллар учун” дастурини амалга оширишни бошлади

Мазкур дастур яхлит қўллаб-қувватлаш экотизимини шакллантиради: таълим ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришдан тортиб, франшиза асосида бизнесни йўлга қўйиш, менторлик, инвестициялар ва замонавий бизнес воситаларигача бўлган имкониятларни қамраб олади.

Бизнинг “360 имкониятлар аёллар учун” дастуримиз учун кўргазмада 100 дан ортиқ халқаро ва маҳаллий франшизалар, шунингдек, мастер-класслар ва амалий сессиялар билан танишув ҳамкорлар базасини янада кенгайтиришга хизмат қилди.

Кўргазма шунчаки бизнес тадбири бўлиб қолмади. У Ўзбекистон тадбиркорлигининг келажаги — ёллар етакчи ўринни эгаллайдиган келажак эканини яна бир бор тасдиқлади.

Саодат Турсунбоева

https://www.facebook.com/www.silkway.uz/posts/pfbid02hmPR6L17Kp5iPCgK4TZ2H8ctEDTHca1AQfo74t5BZ5icQ5xF2mQop7WaJywc4w3zl

Отправить комментарий