Сейчас загружается

«SHARQ AYOLI» жамоат фондининг таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги тўғрисида

2025 йил 23 июнь куни Санкт-Петербург шаҳрида “SHARQ AYOLI” жамоат фонди ва “Unifyhub” компанияси директори Ксения Изотова ҳамда Андрей Резепин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди:

1.Инглиз тилини сунъий интеллект (СИ) ёрдамида ўқитиш
Маҳаллий мутахассислар иштирокида индивидуал ўқув треклари;
СИ асосида интеллектуал таҳлил ва доимий кузатув;
АҚШ ва Буюк Британиядан ўқитувчилар билан машғулотлар;
Таълим даражасини аниқлаш, шахсийлаштирилган ўқув йўналиши, СИ қўллови билан мунтазам таҳлил ва ҳисоботлар;
IELTS имтиҳонига тайёрлов дастурлари.

2.Рақамли ихтисослашув: Маркетинг ва визуал коммуникациялар
Digital жамоалар, PR соҳаси ва стартаплар учун зарур амалий рақамли кўникмаларни шакллантириш.

3.Рақамли ихтисослашув: Сунъий интеллект орқали таҳлил ва автоматлаштириш
GPT ва Copilot технологияларидан Excel, Power BI, Google Sheets платформаларида фойдаланиш;
Маълумотларни визуаллаштириш, дашбордлар яратиш ва ҳисобот тайёрлаш;
Таҳлил ва хулоса чиқариш учун AI ёрдамчилари ва агентларини созлаш.

Ҳуршида Мирсоатова

https://www.facebook.com/photo/?fbid=1067570598685688&set=a.438812011561553

Отправить комментарий

Возможно, вы пропустили