2026 йил 10 апрель куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Агентлиги офисида SHARQ AYOLI Фондининг Оролбўйи ҳудудини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Агентлик билан ҳамкорлик қилиш бўйича SHARQ AYOLI Фондининг қуйидаги инновацион таклифлари муҳокама қилинди:
1.Профессор Б.Т.Қурбонов раҳбарлигида “Ўзбекистондаги ер усти сувларининг экологик ҳолатини ГИС-технологиялари асосида таҳлил қилиш ва баҳолаш” лойиҳаси;
2. Б.Г.Атабаев — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси У.А.Арифов номидаги ион-плазма ва лазер технологиялари институти катта илмий ходими раҳбарлигида “Орол денгизига йўналтирилган дарёлар сатҳини ошириш мақсадида ёғингарчиликни кўпайтиришнинг янги технологияларини синовдан ўтказиш ва жорий этиш” лойиҳаси;
3.Арсен Залян раҳбарлигида “МСт 195:2024 миллий стандартига мувофиқ саноат чиқиндиларини назорат қилишнинг рақамли тизимини жорий этиш ва маълумотларни узлуксиз режимда узатиш имкониятини яратиш” лойиҳаси;
4.Х.А.Азизкариев раҳбарлигида “Турар-жой ва жамоат биноларини иситишда иссиқлик насослари орқали халқаро тажрибани жорий этиш” лойиҳаси;
5. MyOrg скоринг компанияси раҳбарлигида “Қорақалпоғистонда аёллар тадбиркорлигини молиялаштириш учун AI-скоринг тизимини жорий этиш” лойиҳаси;
6.Россиялик машҳур болалар ёзувчиси Кристина Кретова — Фонд ҳамкори сифатида “Ўз боғингни экиш” эко-дастури фойдасига нашриёт тўловларини ажратиш бўйича келишувга эришди;
7.Сафинахон Соаталиева Қорақалпоғистонда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун кредит олишга ёрдам берувчи ўзининг рақамли платформасини тақдим этди.
Саодат Турсунбоева


Отправить комментарий