Сейчас загружается

«SHARQ AYOLI» Фонди: АЁЛЛАРГА, ЖАМИЯТГА ВА ВАТАНГА ХИЗМАТ КИЛИШНИНГ 27 ЙИЛИ!

​2026 йил 26 октябрь куни «SHARQ AYOLI» Халқаро аёллар жамоат фонди ўзининг 27 йиллигини нишонлади!

​Биз 27 йил давомида фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг равнақига ҳисса қўшиш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда хотин-қизларнинг бунёдкорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш имкониятини бергани учун Яратганга шукрона айтамиз.

​2026 ЙИЛ — ФОНД РИВОЖИДАГИ ТАРИХИЙ БОСҚИЧ!

​Йилнинг бош халқаро ютуғи БМТ ЭКОСОС ҳузуридаги махсус консультатив мақомнинг олингани бўлди. Бу Фонднинг хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенглиги ҳамда барқарор ривожланишни илгари суриш бўйича кўп йиллик меҳнатининг тан олиниши ва Ўзбекистон тажрибасини жаҳон майдонида намойиш этиш имкониятидир.

​Фонднинг бошқа муҳим ютуқлари:

​2026 йилда: БААнинг «Taqdeer Award» давлат танловининг шорт-листига киритилди ва э’тироф олди — Фонд 1000 та иштирокчи орасида 3 та босқичдан ўтиб, финалга чиққан ягона аёллар ташкилоти бўлди.
​2026 йилда: CRDF Global дастурига «Сунъий интеллект ва киберхавфсизлик» йўналишлари бўйича иштирок этишга таклиф қилинди.
​Алоҳида таъкидлаш жоизки, Фонд 2022 йилдан буён электрон тижоратни ривожлантириш бўйича CLDP халқаро дастурининг экспертлар гуруҳига киради ҳамда Евросиёнинг 27 мамлакати вакиллари ўртасида ўтказилган «Энг яхши аёллар дипломатияси» халқаро танловида 1-ўринни эгаллаб, ғолиб бўлган.

​ТАШАББУСДАН -ХАЛҚАРО ТАН ОЛИНИШГАЧА

​Фонд 1999 йил 26 октябрда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И. А. Каримов томонидан эълон қилинган «Аёллар йили» доирасида хотин-қизларни жипслаштириш, уларнинг фан, тадбиркорлик, инновация ва таълим соҳаларидаги салоҳиятини юзага чиқариш мақсадида ташкил этилган.
​27 йил давомида «SHARQ AYOLI» давлат, халқаро тузилмалар ва бизнес билан ҳамкорликда ижтимоий лойиҳалар ҳамда стартапларни амалга ошириб келмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистон Президенти Ш. М. Мирзиёев томонидан хотин-қизлар ташаббуслари қўллаб-қувватланаётгани туфайли лойиҳаларимиз янги босқичга кўтарилиб, ўз географиясини кенгайтирмоқда.

​ОЛДИНДА — ЯНГИ УФҚЛАР!

​Биз учун бу 27 йил -инсонларга хизмат қилиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва Ватанга бўлган муҳаббат йўлидир. Ҳар бир мукофот ва эътироф — бу жамоавий меҳнат, матонат ва аёлларнинг бунёдкорлик кучига бўлган ишонч натижасидир.
​Қўллаб-қувватлаганлари учун барча ҳамкорларимизга, экспертларимизга, кўнгиллиларимизга ва дўстларимизга чин қалбдан миннатдорчилик билдирамиз.

​Биз биргаликда яхшироқ келажакни барпо этмоқдамиз!

​Фонд Бошқаруви номидан,
Саодат Турсунбоева

https://www.facebook.com/www.silkway.uz/posts/pfbid0Fupcfdf2UgCkjkxChgntut4VTGUSXNeR98op88HmJRM2WF5NEdSG3YbHYSL7VUjJl

Отправить комментарий