2025 йил 18 февраль куни Тошкент давлат транспорт университетида SHARQ AYOLI Халқаро аёллар жамоат фондининг таълим лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.
Йиғилиш университет проректори, профессор Саид Шаумаров раислигида профессор-ўқитувчилар иштирокида ўтказилди.
Томонлар радиоэлектрон қурилмалар ва тизимлар, IT, робототехника, сунъий интеллект соҳаларида илғор таълим технологияларини жорий этиш ва смарт-синфлар яратиш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тўртинчи саноат инқилобини ривожлантириш бўйича ташаббусини амалий рўёбга чиқариш доирасида ёшларни янги рақамли касбларга ўргатиш ва «Рақамли Ўзбекистон – 2030» давлат дастурини амалга ошириш учун грант маблағларини жалб қилиш режалаштирилди.
Саодат Турсунбоева
Отправить комментарий