2025 йил 15 май куни «Россия ва Ислом дунёси» Халқаро иқтисодий форуми доирасида ўтказилган «Аёл нигоҳи» сессиясида спикер сифатида SHARQ AYOLI Халқаро аёллар жамоат фонди асосчиси ва бошқарув кенгаши раиси Саодат Турсунбоева ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Ишбилармон Аёллар Кенгаши (Emirates Business Women Council, EBWC) Раиси ва Президенти Фарида Абдулла Камбер Ал Авдҳи иштирок этдилар.
Ҳар икки раҳбар ўз чиқишларида аёлларнинг оила ривожи ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан баркамол ёш авлодни тарбиялашдаги муҳим ролини алоҳида таъкидладилар.
2023 йил март ойида Абу-Дабида бўлиб ўтган “Аёллар ва рақамли макон” номли Жаҳон аёллар саммити доирасида SHARQ AYOLI жамғармаси ва БАА Ишбилармон аёллар кенгаши ўртасида аёллар ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Англашув Меморандуми имзоланган эди.
М.Мирсоатова
https://www.facebook.com/photo/?fbid=1039933458116069&set=a.438812011561553
Отправить комментарий