Сейчас загружается

Ҳурматли Акмал Ҳолматович!

«SHARQ AYOLI» жамғармаси номидан Сизни таваллуд айёмингиз билан чин қалбимиздан табриклаймиз!

Сизнинг юртимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш йўлида қўшган шахсий ҳиссангиз ва фидокорона меҳнатингизни юксак қадрлаймиз.

2005 йилдан буён жамғарманинг Васийлик кенгаши аъзоси сифатида Сизнинг жамоатчилик асосидаги бевосита маслаҳатларингиз ва ташаббусларингиз орқали қуйидаги ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишда муҳим роль ўйнади:

Ўзбекистоннинг 11-та қишлоқ мактабларида бепул капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, замонавий “Смарт-синфлар” билан жиҳозланди;

Зангиота туманидаги 16-қишлоқ шифохонаси, Жиззах вилояти Зомин тумани Аччи қишлоғидаги 4-мактаб ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги ЦДП ва эшитиш имконияти чекланган болалар учун интернат-мактабларда 10 кВт қувватга эга қуёш панеллари бепул ўрнатилди;

2017 йилдан буён 21-сонли аёллар колонияси, 24-сонли ўсмирлар колонияси, 42-сонли колония ва унинг филиалидаги маҳкумларга руҳий (психологик) ёрдам кўрсатиш ишлари йўлга қўйилган.

Ушбу ишлар Сизнинг фидокорона меҳнатингиз, ақл-заковатингиз ва инсонпарварлик фазилатларингиз самарасидир. Улар миннатдор халқимиз ҳаётида ўз ифодасини топмоқда.

Сизга чуқур ҳурмат ва самимий тилакларимизни изҳор этган ҳолда, мустаҳкам соғлик, узоқ ва баракали умр, янада улкан муваффақиятлар ҳамда барча эзгу ниятларингизнинг рўёбга чиқишини тилаймиз!

Ҳурмат билан,
Саодат Турсунбаева

Отправить комментарий