Сейчас загружается

SHARQ AYOLI Фонди “Халқ дипломатиясининг 100 йиллиги”га бағишланган махсус номинация бўйича “ЕВРОАЗИЯ” халқаро мукофотининг ғолиби деб топилди!

2025 йил 29 октябрь куни Москва шаҳридаги Россия Миллий марказида “ЕВРОАЗИЯ” халқаро мукофотини топширишнинг тантанали маросими бўлиб ўтди.

Бу тарихдаги илк халқаро мукофот бўлиб, у халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, анъанавий қадриятларни асраш ва Евроосиё маконида маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган ҳисса учун таъсис этилган.

Мукофот ташкилотчилари — АНО «Евразия» ҳамда Россотрудничество ташкилотлари ҳисобланади. Танловда Евроосиёнинг 27 мамлакатидаги 3700 нафар иштирокчи қатнашди ва шарафли ғалаба Халқаро аёллар жамоат фонди SHARQ AYOLI жамоасига насиб этди.

Фонд асосчиси ва бошқарув раиси Саодат Турсунбаева ўз сўзида шундай таъкидлади:
«Биз учун «Халқ дипломатиясининг 100 йиллиги»га бағишланган номинацияда «ЕВРОАЗИЯ» халқаро мукофотининг биринчи ўрнини қўлга киритиш — катта шараф. Бу аёлларнинг халқлар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашдаги улкан ҳиссасини эътироф этишдир.

Ўзбекистонда фаол жамоат ташкилотларига давлат томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг изчил гендер сиёсати ҳамда 1999 йилда ташкил топганидан буёнги 26 йиллик аёллар дипломатияси тажрибаси асосида «Ҳар бир оилага тинчлик, тотувлик ва фаровонлик!» шиори остида амалга оширилаётган фаолият туфайли SHARQ AYOLI фонди турли мамлакатлар аёллар ташкилотларини умуминсоний ва маънавий қадриятлар йўлида бирлаштирувчи нуфузли халқаро майдонга айланди.
Биз ишонамизки, аёллар дипломатияси — бу мамлакатлар ўртасида ишонч, тушуниш ва меҳр кўпригидир.»

М.Мирсоатова

https://www.facebook.com/photo/?fbid=1165895988853148&set=a.438812011561553

Отправить комментарий