Сейчас загружается

Ўзбекистон ва Малайзия ҳамкорлигини ривожлантиришга кўмаклашиш

2025 йил 2 ноябрь куни “Шарқ аёли” Халқаро аёллар жамоат фонди офисида Қишлоқ аёлларига ёрдам дастури доирасида ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда “Натурал хўжаликдан агробизнесгача. Малайзия тажрибаси” мавзусидаги Ўзбекистон–Малайзия илмий-амалий конференциясини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ташкил этилади.

Йиғилишда Малайзиянинг CAG консалтинг компанияси президенти Таббарук Набижон ҳамда 2019 йилдан буён Қозоғистондаги АСЕАН Савдо палатаси вакили,CAG консалтинг гуруҳи катта маслаҳатчиси, аввалроқ эса Малайзия ташқи савдо корпорациясининг (MATRADE, Савдо ва саноат вазирлиги ҳузурида)Қозоғистондаги фахрий маслаҳатчиси бўлиб фаолият юритган д-р Али Шер иштирок этдилар.
Томонлар конференцияни ўтказиш концепцияси ва дастурини муҳокама қилдилар.

М.Мирсоатова

https://www.facebook.com/photo/?fbid=1172227794886634&set=a.438812011561553

Отправить комментарий