«Шарқ Аёли» халқаро аёллар жамоат фонди директор Линда Критская бошчилигидаги Россия Плейн-эйр Рассомлари Ассоциациясининг ташаббусини қўллаб-қувватлаб, «Дўстлик кўприклари: Россия — Ўзбекистон» глобал арт-лойиҳасини амалга оширишга киришди.
Лойиҳа доирасида қатор плейн-эйр тадбирларини ўтказиш режалаштирилган бўлиб, улар якунида Ўзбекистон ва Россия плейн-эйр рассомларининг асарларидан иборат «Ўзбекистоннинг масжид ва ибодатхоналари: халқларни бирлаштирувчи санъат» номли каталог яратилади ҳамда кўргазмалар ва хайрия тадбирлари ташкил этилади.
Плейн-эйр Рассомлари Ассоциацияси -бу Россия ва Белоруссиядан 500 дан ортиқ профессионал рассомларни бирлаштирган ижодий уюшма бўлиб, санъат соҳасидаги 5 йиллик самарали фаолиятга эга.
Ҳар йили Ассоциация 100 дан ортиқ кўргазма ва 300 та тадбирни амалга оширади.
М.Мирсоатова
https://www.facebook.com/photo/?fbid=1178815870894493&set=a.438812011561553

Отправить комментарий