2025 йил 17 ноябрь куни Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказида Чиноз тумани фуқароси -1969 йилда туғилган Абдуллаева Моҳидил Ғуломовнага мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилди. II гуруҳ ногирони бўлган бемор бир неча йиллар давомида қандли диабетдан азият чеккан, бу эса унинг кўриши жиддий даражада ёмонлашишига сабаб бўлган.
Амалиёт Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги ННТларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда “Шарқ аёли” халқаро аёллар жамоат фондининг грант лойиҳаси доирасида молиялаштирилди. Даволаниш учун 13 миллион 461 минг сўм маблағ ажратилди.
Беморнинг амалиётдан кейинги ҳолати қониқарли ва барқарор деб баҳоланмоқда. У тўлиқ шифоланиш босқичида бўлиб, кўрсатилган ёрдам учун самимий миннатдорлигини изҳор этди.
М.Мирсоатова

Отправить комментарий