Динорахон Содиковна — фалсафа фанлари доктори, улкан зеҳний салоҳиятга эга ардоқли аёл. Фалсафа, социология, халқаро дипломатия ва фуқаролик институтларини ривожлантириш соҳасидаги кўп йиллик илмий, профессор-ўқитувчилик ва маърифий фаолияти жаҳон ҳамжамияти томонидан юқори даражада эътироф этилган.
Фонд жамоаси Динорахон Содиковнага 2004 йилдан буён Фонд Васийлик кенгашининг аъзоси сифатида ташкилотимиз ривожига қўшиб келаётган беқиёс ва ҳалол ҳиссаси учун чуқур миннатдорлик изҳор этади.
Динорахон Азимова шунингдек таниқли ёзувчи, Алишер Навоий асарларини рус тилига таржима қилувчи маҳоратли мутахассис, инглиз тилида ёзилган «Умар Хайём билан суҳбат» асари ҳамда бир қатор бадиий ва илмий китоблар муаллифидир. У “Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси”нинг фаол аъзоси сифатида миллий маданиятимизни тарғиб қилишга улкан ҳисса қўшиб келмоқда.
Хурматли Динорахон Содиковна!
Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, ижодда узоқ самарали умр, янги илҳомлар ва барча ҳаётий ҳамда касбий мақсадларингизга эришишда улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Эҳтиром билан,
Саодат Ғофуровна
https://www.facebook.com/photo/?fbid=1183837433725670&set=a.438812011561553


Отправить комментарий