2035 йил 26 ноябр куни SHARQ AYOLI Халқаро аёллар жамоат фонди Тошкент давлат техника университетида (ТДТУ) Малайзиянинг UVR компанияси фаолиятига бағишланган презентацияни ташкил этди.
Тадбир 2025 йил 21 апрелда Фонд ва ТДТУ ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумини амалий жиҳатдан рўёбга чиқариш доирасида ўтказилди.
Ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бири — университет базасида БПЛА бўйича мутахассислар компетенциялар марказини очиш учун инновацион ечимларни жалб этишдан иборат.
Тадбирда ТДТУ томонидан илм-фан ва инновациялар бўйича проректор профессор Саид Шоумаров, шунингдек «Авиация инжиниринги» кафедраси мудири профессор Нуриддин Абдужабборов иштирок этдилар.
Музокаралар якуни бўйича томонлар келгусидаги ҳамкорликка тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Саодат Турсунбоева



Отправить комментарий