Сейчас загружается

Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича “16 кунлик фаоллик” халқаро кампанияси доирасида

2025 йил 2 декабрь куни “Шарқ Аёли” Халқаро аёллар жамоат фонди томонидан Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида “Аёлларга нисбатан рақамли зўравонликка -ЙЎҚ!” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбир туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Джуманова Нодира Амановна ҳамкорлигида ташкил этилди.
Учрашувда хотин-қизлар фаоллари, оқила аёллар, “Бувижонлар мактаби” аъзолари, ёшлар ҳамда ногиронлиги бўлган фуқаролар иштирок этдилар.
Тадбир давомида рақамли зўравонликнинг турлари, онлайн таҳдидлар, шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш масалалари ва унга қарши курашиш механизмлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Отправить комментарий