Сейчас загружается

Ўзбекистон ва БАА аёллар ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш

2025 йил 18 декабрь куни Халқаро аёллар жамоат фонди SHARQ AYOLI асосчиси Саодат Турсунбаева билан Бирлашган Араб Амирликлари Президенти ҳузуридаги Аёл тадбиркорлар ассоциацияси раиси Фарида шайха ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида 2023 йил 11 март куни «Аёллар ва рақамли макон» мавзусида ўтказилган Жаҳон форуми доирасида SHARQ AYOLI фонди ва Ассоциация ўртасида имзоланган Ҳамкорлик меморандуми асосида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
SHARQ AYOLI фонди қўшма амалга ошириш учун қуйидаги инновацион стартап-лойиҳаларни тақдим этди:

-сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда мактаблар, лицейлар ва олий таълим муассасалари ўқувчилари учун психологик тест ўтказишга мўлжалланган «Онлайн психологик хизмат» рақамли платформаси;
— БААда электрон тижоратни ривожлантиришга қаратилган халқаро рақамли савдо платформаси Any Market;

— «Аёллар саломатлиги» дастури доирасида маммоскрининг ўтказиш учун мўлжалланган, дунёда ўхшаши бўлмаган мобил Россия маммографининг энг янги модели;

— Xалқаро рейтинглар ва индекслар билан ишлаш учун сунъий интеллект асосида яратилган NASM рақамли платформаси.

Томонлар аёлларни қўллаб-қувватлаш, рақамли технологияларни ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали шерикликни янада ривожлантиришга қизиқиш билдирдилар.

М.Мирсоатова

https://www.facebook.com/www.silkway.uz/posts/pfbid0hZ6Egds1VHNQiGCMuqCrueSs4bhiSca8KNpCG4XGJ72m4VkPVKRBzBeRkLhBD5Ljl

Отправить комментарий