Сейчас загружается

“Шарқ аёли” Фондининг “МЕҲР” хайрия лойиҳаси инсонга хизмат қилишга бағишланган

“Шарқ аёли” Халқаро аёллар жамоат фонди Бошқаруви 2025 йилда эришилган ютуқлар муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларининг маҳкумларга психологик ёрдам кўрсатиш бўйича “МЕҲР” лойиҳаси психологлар жамоасини, мамлакатимизнинг етакчи психологи Замира Садикова бошчилигида, самимий табриклайди.

“МЕҲР” лойиҳаси психологлари 9 йил давомида Тошкент вилоятидаги жазони ижро этиш муассасалари ва ихтисослаштирилган бўлинмаларда мунтазам равишда, ҳар ҳафта психологик тренинглар, гуруҳли машғулотлар ва индивидуал маслаҳатлар ўтказиб келмоқда.

Жамоа фаолияти аёллар, чақалоқли оналар, ўсмирлар ва эркакларга психологик қўллаб-қувватлаш кўрсатишга қаратилган.
“Меҳр” лойиҳасининг тарихи 2018 йилда “Шарқ аёли” фонди ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ўртасида имзоланган Меморандум доирасида бошланган. Фақат 2025 йилнинг ўзидаёқ Жазони ижро этиш департаментининг бош психологи билан ҳамкорликда 200 дан ортиқ учрашув ва тренинглар ўтказилди.

Психологлар Муҳайё Менгнарова, Руфина Великанова ва Лариса Звереванинг юқори профессионал маҳоратини алоҳида таъкидлаш лозим.
Бизнинг психологларимизнинг меҳнати -бу инсонга ва унинг руҳига хизмат қилиш йўлидир. Оғриқ, йўқотиш ва умидсизлик ҳукм сураётган жойларда уларнинг қўллаб-қувватловчи сўзлари маҳкумларга қилган хатоларини англаш, тавба қилиш ва ҳаётни янгидан бошлашга умид топишга ёрдам беради.

Чуқур миннатдорлик билан,

Саодат Турсунбоева
“Шарқ аёли” ХАЖ Фондининг Бошқарув раиси.

https://www.facebook.com/www.silkway.uz/posts/pfbid0f6ggRUSoSxE8QdmcSdWMQth8DhrC1HEhegdzxpnW2sS7SJqkuQEchsgoJJPbaochl

Отправить комментарий