2026 йил 16 февраль куни SHARQ AYOLI Халқаро аёллар жамоат фонди Дубай Ҳукумати (БАА) ҳомийлигида, Улуғвор ҳазрат Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум ташаббуси билан ўтказиладиган халқаро TAQDEER танловининг тақдирлаш маросими доирасида Дубай давлат секторида меҳнат ва бандлик соҳасида фаолият юритувчи юқори лавозимли вакил — Шайха Khloud Om Hamdam билан учрашув ўтказди ва келгусидаги ҳамкорлик юзасидан келишувга эришилди.
Шайха Khloud Om Hamdam шунингдек, меҳнат соҳасидаги илғор амалиётлар, ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш ва инсон ресурсларини бошқаришдаги энг яхши тажрибаларни эътироф этишга қаратилган Дубай Ҳукумати дастури -Taqdeer Award халқаро ташаббуси ва тақдирлаш маросими учун масъул шахслардан бири ҳисобланади.
SHARQ AYOLI фонди танловда ташкилий қўмита расмий таклифига биноан иштирок этди, саралашнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтиб, танлов номинантлари қисқа рўйхатига кирди.
Фонд турли мамлакатлардан иштирок этган ташкилотлар орасида ягона аёллар жамоат ташкилоти сифатида қатнашди ҳамда таълим, бандликка кўмаклашиш ва аёллар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги 27 йиллик тажрибаси учун эътироф этилди.
Учрашув давомида томонлар қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар:
аёллар етакчилиги ва уларнинг иқтисодий фаоллигини рағбатлантириш;
муносиб меҳнат ва HR ташаббуслари соҳасида халқаро тажрибалар алмашинуви;
аёллар учун бандлик ва тадбиркорлик дастурларини қўллаб-қувватлаш;
қўшма халқаро лойиҳалар ва эксперт мулоқотларини йўлга қўйиш.
Эришилган келишувлар халқаро шерикликни мустаҳкамлаш, аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ҳамда меҳнат ва ижтимоий сиёсат соҳасида гендерга ҳассос дастурларни амалга оширишга қаратилган қўшма ташаббуслар учун янги имкониятлар очади.
Саодат Турсунбоева


Отправить комментарий