Сейчас загружается

Та’зия

«Шарқ аёли» Халқаро аёллар жамоат фонди жамоаси Ватанимизнинг ҳақиқий фидойи қизларидан бири Дилбар Султановна Ҳамрақулованинг вафоти муносабати билан унинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Дилбар Султановна Фонднинг маданий-маърифий лойиҳалари раҳбари, илгари эса «Ўзбектрансстрой» трести Бош директори лавозимида фаолият юритган.

Уларнинг вафоти биз учун тўлдириб бўлмас йўқотишдир.

Дилбар Султановна 1960 йил 29 декабрда Фарғона вилояти Қува туманидаги «Ленин байроғи» газетаси муҳаррири Тожибаев Султонбек Бабабекович оиласида туғилган.

Мактабни ва Фарғона давлат университетини аъло баҳолар билан тамомлаб, меҳнат фаолиятини мактабда математика ўқитувчиси сифатида бошлаганлар.
Кейинчалик у ўзини муваффақиятли раҳбар ва тадбиркор сифатида намоён қилди. «FARZONA» МЧЖга раҳбарлик қилиб, тикувчилик маҳсулотлари, пойабзал ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият юритди.

Унинг меҳнат фаолиятида қурилиш соҳаси алоҳида ўрин тутади. У «Транскурилиштаъмир-5» МЧЖ директори, сўнгра фуқаролик иншоотлари ва темир йўллар қурилиши билан шуғулланган «СМП-616» МЧЖда бош ҳисобчи бўлиб ишлаган.
Кейинчалик у мамлакатдаги энг йирик қурилиш ташкилотларидан бири — «Ўзбектрансстрой» трестида бош ҳисобчи лавозимида фаолият кўрсатди. Юқори профессионаллиги сабабли мазкур трест Бош директори лавозимига тайинланди. Мавжуд маълумотларга кўра, трестнинг бир асрдан зиёд тарихида у ушбу ташкилотга раҳбарлик қилган ягона аёл бўлган. Унинг раҳбарлиги остида муҳим инфратузилма ва қурилиш лойиҳалари амалга оширилди.

2009 йилдан бошлаб Дилбар Султановна «Шарқ аёли» Халқаро аёллар жамоат фондида фаол жамоатчилик ишлари билан шуғулланди. Унинг фаолияти хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, маданий ташаббусларни ривожлантириш ва жамиятдаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган эди.
Унинг ҳаётида маданият ва тарихий меросни асраш алоҳида ўрин тутган. Унинг ташаббуси билан Қува шаҳрида 20 000 дан ортиқ экспонат жамланган музей ташкил этилди. Ушбу ноёб лойиҳа миллий анъаналар, ҳунармандчилик ва маданий қадриятларни сақлашга катта ҳисса қўшди.
Сўнгги йилларда Дилбар Султановна турли халқларнинг маданияти ва анъаналарини акс эттирувчи экопарклар ташкил этиш бўйича йирик лойиҳа устида иш олиб борди. Ушбу лойиҳа экологик туризмни ривожлантириш, маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлаш ва маданий хилма-хилликка ҳурмат руҳини шакллантиришга қаратилган эди.

Дилбар Султановна 37 ёшида бева қолиб, икки ўғил ва бир қизни ёлғиз тарбиялади, уларнинг ҳар бири тадбиркорлик, таълим ва муҳандислик соҳаларида муваффақиятларга эришдилар.

2026 йил 26 май куни Дилбар Султановна оламдан ўтди. Унинг вафоти мусулмонлар учун улуғланган Арафа кунига — Қурбон ҳайити арафасига тўғри келди. Бу кун раҳмат, маънавий покланиш ва Яратганга яқинлашиш вақти сифатида қадрланади.
Унинг яқинлари, дўстлари, ҳамкасблари ва уни таниган барча инсонлар учун бу сана доимо ёруғ хотира куни бўлиб қолади.

Дилбар Султановнанинг ҳаёт йўли ўз ишига садоқат, юксак профессионаллик, етакчилик ва жамиятга хизмат намунасидир. Уларнинг фаолияти таълим, тадбиркорлик, қурилиш, жамоатчилик ҳаёти ва маданий мерос соҳаларида чуқур из қолдирди.

Дилбар Султановнанинг ёруғ хотираси унинг яқинлари, дўстлари, шогирдлари ва ҳамкасблари қалбида абадий сақланиб қолади.

«Аллоҳумма атина фид-дунё ҳасанатан ва фил-охирати ҳасанатан ва қина азобан-нор».

Чуқур та’зия изҳор этиб ,
Фонд раиси
С.Г.Турсунбоева

https://www.facebook.com/www.silkway.uz/posts/pfbid0Zb1L5JVQ1pXCUMNNpqkZUBz6sZKhzZadcmtAXs1eY8EYYTtgCuQ15buAm7usbXgfl

Отправить комментарий