БИЗ МИЛЛИЙ ҒУРУРИ БАЛАНД ЁШЛАРМИЗ!

Международный Женский Общественный Фонд "Sharq Ayoli"

БИЗ МИЛЛИЙ ҒУРУРИ БАЛАНД ЁШЛАРМИЗ!

Биз орзу этган буюк давлатни бунёд қилиш
барчамиздан мустаҳкам ирода, иймон-эътиқод,
миллий ғурур туйғуси буюк аждодларимиздан
мерос қолган маънавий бисотга эга бўлишни
талаб қилади.
Билакларимизда куч,қалбларимизда
келажакка ишонч бўлмоғи шартдир.

И.А.Каримов
Миллий ғурур она сути, ота намунаси, авлод-аждодларимизнинг ирсий фазилатлари, аҳлоқ-одоб мезонлари орқали ҳар биримизниг онгимизга сингдирилган. Миллий ғурури баланд биз ёшлар ватан келажагимиз. Шу боис ҳам ҳар бир ёш авлодда миллий ғурурни шакллантириш, мустаҳкамлаш борасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Миллий ғурур — ҳар бир миллатнинг ўз-ўзини тиклаши ва англаш натижасида содир бўладиган ички руҳий кайфиятдир. Бу туйғу она замини, авлод-аждодлари томонидан қолдирилган моддий, маънавий меросдан, милатининг жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссасидан, ўзга миллатлар олдидаги қадр-қиммати, обрў-эътиборидан фаҳрланиш ҳиссиётидир. Фахрланиш эса миллий ғурурнинг негизини ташкил эта оладиган куч саналади десам асло муболаға бўлмайди.
Табиат ва жамият воқеа-ҳодисаларидан ,ўзи ва бошқалар ютуғидан фаҳрлана
олиш ҳам буюк неъматдир. Миллий ғурури баланд инсон ўз ор-номуси, иффатини сақлай билади. Ҳар хил ваъдаларга учмайди. Турли таъсирларга, оқимларга тушиб қолмайди. Ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини бошқариш,ҳатти-ҳаракатини назорат қилиш, “етти ўлчаб бир кесиш” қобилиятига эга бўлади.
Маънавий қашшоқлик эса миллий ғурурнинг заволидир. Маънавий баркамол инсон ўз ғурурини ўткинчи ҳавас учун поймол қилмайди. Иродаси мустаҳкам, этиқоди бутун, қалбида муҳаббат туйғуси мужассам инсоннинг миллий ғурури ҳам юксакдир. Бундай инсон адолатсизликка, ноҳақликка, субитсизликка, алдовга, миллий камситилишга,миллат,Ватан хоинларига,хиёнатга, обрў-эътиборининг топталишига нисбатан бешавқат бўлади. Ўз ғурурини поймол этиш эса бахтсизликка етакловчи ягона йўлдир. Ёшлик бу олтин даврдир. Уни эҳтиёт қилиш, йигит ва қизлар ўз умрини бефойда, самарасиз ўтказилишларига йўл қўймаслик биз ёшларнинг ватан олдидаги бурчимиздир. Ўз бурчига масъулиятга ота-она,устоз-мурабийлар қўлида тарбияланган ёшларнинг миллий ғурури мустаҳкам бўлиши таббий. Ўзига ўта бино қўйиш, насл-насаби, мол дунёси, мансабидан, хуснидан гердайиш,манманликка, ютуқларидан ҳаволаниб кетиш қабоҳатдир. Буларнинг барчаси вақтинчалик, ўткинчи нарсалар эканини эса унитмаслик зарур.
Кундалик ҳаётимизда баъзан барчамиз гувоҳ бўляпмиз-ки, ўз миллатидан, туғилиб ўсган масканидан. тилидан, шевасидан, кийиниш маданиятидан,авлод-аждодлари касб-ҳунаридан. Ҳаттоки ота-онасининг моддий ҳолатидан ор қиладиган ёшлар кўплаб учрамоқда. Яна шуниси ачинарлики, айрим ўзбек қизлармизнинг асрлар оша авлоддан-алодга ўтиб келаётган Шарқона ибо ва ҳаёси, ғурурини сақлаб қолиш талабларига қарши бориб, ҳаётга енгил-елпи қараш, узоқни ўйламаслик ва кўра билмаслик оқибатида ёлғон алдовларига ишониб, ўз номусларини поймол қилмоқдалар. Натижада бир умр бахт ва баҳтиёрлик, ҳаёт мазмуни нима экандигини билмайдилар. Ўз ғурурини поймол қилмаган ҳар бир инсон миллат ғурурини ҳам сақлай олади. Албатта, бу ўринда ғурурланиш ҳиссини шакллантиришда оила, ота-она ибрати ва жамият таъсири борлигини алоҳида таъкидлаш зарур деб ўйлайман.
Биз ўзбек ёшлари-миллий ғурури баланд ёшлармиз. Бу фикрим билан миллий ғурур ва ўз онгини, руҳиятини бошқа миллатларга қарши қўйиш эмас, балки бошқа ҳалқларга ўз миллий-маънавий ва моддий бойликларини, жаҳон маданияти хазинасига қўшган улкан улушини, миллий қадриятларини намоён этишдан иборатдир.
Дарҳақиқат, Ўзбек ёшлари ҳалқининг пахтаси, пилласи,олтини, хон атласи,дўписси, тарихий обидалари, паловхонтўраси, меҳмондўстлиги, инсонпарварлиги,иймон-эътиқоди ва буюк алломалари билан фахрланиши миллий ғурурнинг яна бир юксак исботидир.
“Sharq ayoli” ХАЖФ матбуот бўлими раҳбари Ю.Маллабаева

Комментариев нет

Добавить комментарий