2025 йил 25 июнь куни Москва шаҳрида “SHARQ AYOLI” жамоат фонди раиси Саодат Турсунбаева Россиянинг етакчи тиббий ускуналар ишлаб чиқарувчи “ФорМед” компанияси бош директори Нелли Соседова билан учрашув ўтказди.
“ФорМед” компанияси “SHARQ AYOLI” фондининг қуйидаги лойиҳасида ҳамкор сифатида иштирок этмоқда:
“Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида 30 ёшдан ошган аёллар учун кўчма электроимпеданс компьютер маммографи (ФорМед ишлаб чиқарган) ёрдамида бепул маммоскрининг ўтказиш”.
Лойиҳа Тошкент давлат стоматология институтининг акушерлик ва гинекология кафедраси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Президент Администрацияси ҳузуридаги Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш агентлиги кўмагида амалга оширилмоқда.
Лойиҳа 2025 йил 17 апрель куни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги кўп тармоқли клиника базасида россиялик шифокорлар иштирокида бошланган.
Ташхисдан ўтказилган 63 нафар аёл орасида қуйидаги ҳолатлар аниқланди:
7 нафарда ҳеч қандай хавф туғдирмайдиган (доброкачественные) ўсмалар;
1 нафарда кўкрак бези саратони.
Лойиҳа аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни эрта аниқлаш ва аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган муҳим қадамлардан бири бўлиб хизмат қилмоқда.
Ҳуршида Мирсоатова
https://www.facebook.com/photo/?fbid=1067683742007707&set=a.438812011561553
Отправить комментарий