2026 йил 24 сентябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида минтақада тўсиқсиз туристик муҳитни яратишга бағишланган халқаро амалий учрашув бўлиб ўтди.
Форум ташкилотчилари сифатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида, Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси, «SHARQ AYOLI» Халқаро аёллар жамоат фонди ва Ўзбекистон менежерлар ассоциацияси иштирок этди. Қозоғистон томонидан эса Туркий тадбиркор аёллар кенгаши, «ASMAR» Миллий ассоциацияси ва «ДОС» Мустақил ҳаёт маркази вакиллари қатнашди.
Асосий мавзулар ва амалий қадамлар:
🔹 Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишини баҳолаш: қозоғистонлик экспертлар танишув ташрифи якунлари, транспорт, меҳмонхоналар ва маданий мерос объектларининг фойдаланиш учун қулайлиги бўйича баҳолаш натижалари билан ўртоқлашдилар.
🔹 Рақамли ечимлар: саёҳатчилар учун онлайн сурдотаржима, рақамли навигация ва қулайлик хариталарини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
🔹 Тажриба алмашиш: Ўзбекистон томони тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича тизимли қадамларни, қозоғистонлик ҳамкасблар эса объектларни мониторинг қилиш ва ихтисослаштирилган турларни ташкил этиш методологиясини тақдим этдилар.
📅 Келажакдаги режалар:
• 2026 йилда дастлабки қўшма йўналишларни тайёрлаш ва синовдан ўтказиш;
• 2027 йил апрель ойида халқаро автоюриш ўтказиш;
• 2027 йилнинг июль–август ойларида Ўзбекистон делегациясининг Қозоғистонга жавоб ташрифи;
• Бошқа туркий давлатларни жалб қилган ҳолда ташаббусни кенгайтириш.
Учрашув якунларига кўра, ишчи гуруҳ тузилди ва халқаро ҳамкорлар билан мавзули онлайн-сессиялар туркумига старт берилди.
Батафсил маълумот ва расмий релиз — сайтимизда.


Отправить комментарий