Сейчас загружается

«Sharq Ayoli» жамғармаси грант лойиҳаси доирасида яна бир инсонпарварлик ёрдами

«Sharq Ayoli» халқаро аёллар жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги ННТларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси грант лойиҳаси доирасида инсонпарварлик ёрдамини амалга оширишда давом этмоқда.

2025 йил 25 сентябрь куни Қибрай тумани тиббиёт марказида ўтказилган учрашувда янги бемор ҳолати ўрганилди. Фуқаро Закирова Шахноза Равшановна (01.06.1989 й. т., Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Маърифат МФЙ, Олмос кўчаси, 6-уй) чап елка соҳасидаги мураккаб касаллик туфайли жарроҳлик амалиётига муҳтож экани аниқланди.

Беморнинг жарроҳлик амалиётини Республика травматология марказининг артроскопия бўлимида амалга ошириш учун қуйидаги маблағлар ажратилди:
жарроҳлик амалиёти харажатлари – 11 895 874 сўм,
елка соҳаси учун пластик моллама – 22 500 000 сўм,
жами – 34 395 874 сўм.
Жарроҳлик амалиётини 2025 йил 30 сентябрь куни ўтказиш режалаштирилган.

М.Мирсоатова

Отправить комментарий