Проект «Эъзоз ва қадр»

Лойиҳа номи:«ЭЪЗОЗ ВА ҚАДР»
Лойиҳа муаллифи: Маллабаева Юлдуз Авазовна
«SHARQ AYOLI» Ҳалқаро Аёллар жамоат фонди матбуот бўлими раҳбари
Лойиҳа ғояси: 2015 йил»КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ ЙИЛИ» деб эълон қилиниши муосабати билан жорий этилган «КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ ЙИЛИ» давлат дастури асосига қурилган.
Лойиҳа мақсади: Лойиҳа халқимизнинг фахрига, меҳрига сазовор бўлган, барчага ибратли ҳаёт йўлига эга бўлган, жамиятимизга, ҳалқимизга нафи теккан зиёли кексаларимизнинг юртимиз, яшаб турган гўшамиз, ҳаётий тамойиллармиз ҳақидаги фикр мулоҳазаларини ёшларга ибрат намунаси сифатида ёритиб беришдан иборатдир.

Мазкур лойиҳамиз Юртбошимизнинг жорий 2015 йилни «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилиниши муносабати билан ишлаб чиқилган бўлиб,ўзининг самарали умри давомида қилган ҳайрли ишлари билан ҳалқимиз меҳрига сазовор бўлган катта ёш вакилларининг саодатли умрини ибрат сифатида ёритишни мақсад қилиб олдик. Лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Миллий телерадикомпаниясининг Ўзбекистон телеканалида «Эъзоз» кўрсатуви, Маҳалла телеканалининг «Бадиий-маърифий дастурлар» муҳарририяти бош муҳаррири Сарвар Раҳимов ва уларнинг раҳбарлиги остидаги ижодкор ходимлари амалий кўмаги остида «Чироғи ёниқ уй», «Эъзоз ва қадр» кўрсатувлари билан ҳамкорликда фаолият олиб бораяпмиз. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, лойиҳа ишга тушганига ҳали кўп бўлмаган бўлсада, ҳозирги кунгача 30 яқин телекўрсатувлар эфирга узатилди. Лойиҳа фаолияти янгидан янги ибратли кексаларимизни кашф этишда давом этмоқда.
Лойиҳа Республика хотин-қизлар қўмитаси, «Олима аёллар» ННТ жамғармаси,»Нуроний» жамғармаси,»Камолот» ЁИҲ,»Малика» журнали билан ҳамкорликни ҳам йўлга қўйган.
Шу билан бир қаторда зиёли ва олима аёлларимизнинг оилавий турмуш тарзини ёритишда «Қайнона сирлари» кўрсатуви ҳам ўз фаолиятини ҳамоҳанг тарзда олиб бормоқда.
Яқин кунларда эса шарқнинг шарқона ибо ва ҳаёсига бой ўзбек аёлларимиз ҳақидаги яна бир янги ҳамкорликдаги телелойиҳа «Аёллар салтанати» кўрсатуви ўз фаолиятини бошлайди.
Кўрсатувларнинг тўлиқ намойишини мазкур сайт орқали кўриш имкониятига эгасиз!

МАЛЛАБАЕВА ЮЛДУЗ АВАЗОВНА

“SHARQ AYOLI” Ҳалқаро Аёллар Жамоа Жамғармаси матбуот бўлими
раҳбари

Маълумоти: олий
Тамомлаган: 2012 й. Ўзбекистон Давлат Санъат Институти (кундузги)
Маълумоти бўйича мутахассислиги: санъатшунос журналист;
Қўшимча таълим:
-Камолот ЁИҲ Талабалар шаҳарчаси “Маънавият ва МаЪрифат маркази” томонидан берилган ”Бахс-мунозара клуби”
дебатёри сертификати;
-Санъат институти “Журналистлар клуби аъзоси” сертификати, Камолот ЁИҲ етакчи аъзоси;
-Электрон оммавий ахборотлар Миллий Ассоциацияси “Бунёдкор ёшлар” телеклуби аъзоси
-“Эффект-молия”ўқув марказининг 6 ойлик ўқув курси “Дизайн ва моделлаштириш” курси имтиёзли дипломи;

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
2008-2012 йй. — Ўзбекистон Давлат Санъат институти талабаси;
2011-2013 йй. — Ўзбекистон Электрон Оммавий ахборотлар Миллий Ассоциацияси ННТ телеканали “Ёшлар” студияси мухбири;
2013-2014 йй. – Ўзбекистон Республикаси Маданият ва Спорт ишлари Вазирлиги Яшнобод туман Маданият ва Спорт ишлари бошқармасида Оммавий ва давлат тадбирлари режиссёри;
2014 йилдан буён – кўнгилли равишда фаолият юритди. Ҳозирда “SHARQ AYOLI” Халқаро Аёллар Жамоат Фонди Матбуот бўлими раҳбари лавозимида ишлайди.